Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



ЎЗБЕКИСТОН МУДОФААСИГА КЎМАКЛАШУВЧИ

“ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИ

УСТАВИ

I. УМУМИЙ Қоидалар

1. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти (кейинги ўринларда Ташкилот деб номланади) ихтиёрий уюшган фуқароларнинг оммавий-мудофаа, спорт-техник ва ҳарбий-ватанпарварлик фаолияти бўйича умумий манфаатларини қондириш ва Ташкилотнинг Уставида белгиланган мақсадларга эришиш учун тузилган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги тўлиқ номи лотин алифбосида:

“O`zbekiston mudofaasiga ko`maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti”.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги тўлиқ номи кирилл алифбосида:

“Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти”.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги қисқартирилган номи лотин алифбосида:

“Vatanparvar” tashkiloti.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги қисқартирилган номи кирилл алифбосида:

“Ватанпарвар” ташкилоти”.

Ташкилотнинг рус тилидаги тўлиқ номи:

Организация содействия обороне Узбекистана «Ватанпарвар».

Ташкилотнинг рус тилидаги қисқартирилган номи:

          Организация  «Ватанпарвар».

2. Ташкилот нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади, фойда олишни ўзининг асосий мақсади қилиб қўймайди ва олинган фойдани аъзолари ўртасида тақсимламайди.

3. Ташкилот Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ушбу Устав асосида фаолият кўрсатади.

4. Ташкилот фаолияти ихтиёрийлик, аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш ва қонунийлик принципларига асосланади.

5. Ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади, ўз мулкчилик ҳуқуқида алоҳида мол-мулкка эгалик қилади ва ўз номидан активлар олиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни  амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Ташкилот мустақил балансга, тегишли банкларда ҳисобрақамларига, шу жумладан, валюта ҳисобрақамига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штамплар ва бланкларга эга бўлади.

6. Ташкилот ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.

Cкачать