Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватапарвар” ташкилоти Марказий кенгаши қошидаги Республика техник ва амалий спорт турлари маркази

    Республика техник спорт маркази 1992 йилда ташкил топган (Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватапарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг 1992 йил 24 январдаги 19-сонли буйруғи) ва 2000 йил 10 октябирида номи “Республика техник ва амалий спорт турлари маркази”га ўзгартирилган. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватапарвар” ташкилоти Марказий кенгаши қошидаги Республика техник ва амалий спорт турлари маркази техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш мақсадида, ўз ваколати доирасида Республика ва Халқаро спорт мусобақаларини, танлов ва спортчиларнинг кўргазмали чиқишларини ташкил этиб ўтказади. Шунингдек, мутассадди ташкилотлар билан биргаликда ёшлар сиёсати Давлат дастурларига оид тадбирларни тайёргарлиги ва ўтказишда иштирок этади. Спортнинг техник ва амалий турлари — спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари, спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техникавий воситалардан фойдалана билиш ва уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек ҳар хил спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари. Спортнинг техник ва амалий турлари ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилишга тайёрлашнинг таркибий қисмидир. Республика техник ва амалий спорт турлари маркази мураббий ва мутахассислари техник ва амалий спорт турларига тегишли хужжатларини тайёрлаб минтақалар мураббий ва мутахассисларини таъминлайди. Республика миқёсида хар йили тасдиқланган календарь режага асосан Чемпионат, Кубок ва Биричиликларни ташкил этади. Уларни тайёргарлик жараёнида спорт мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоатларни замоновий талаб даражасида қурилиши, таъмирланиши ва тадбирларга тайёрлаш, спорт иншоатларни паспортлари ўз вақтида таъминланишини режалаштиради. Республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида спортчиларнинг натижаларига кўра техник ва амалий спорт турларининг миллий терма жамоларни шакиллантириб улар билан ўқув – машқ машғулотлар орқали Халқаро мусобақаларга терма жамоаларни пухта тайёрлайди. Ҳар бир спорт тури спорт анжомлари билан таъминланишини режалаштиради. Республика техник ва амалий спорт турлари маркази фаолияти ва техник ва амалий спорт турлари бўйича, ўтказилаётган спорт мусобоқалари, уларнинг натижалари ҳамда спортчиларнинг Республика ва Халқаро спорт мусобокасида эришган ютуқларини кенг ахборот воситалари орқали ёритилишида амалий ёрдам кўрсатиб келади.
ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИГА КИРИТИЛГАН СПОРТ ТУРЛАРИ
- триатлон, дуатлон;
- биатлон (ёзги, қишки );
- пневматик милтиқдан ўқ отиш (милтиқ ва тўппонча калибр 4,5 мм.).
ТЕХНИК СПОРТ ТУРЛАРИ:
- автомобиль спорти (авторалли, автокросс, авто–ҳалқа автомобиль пойгаси, картинг);
- мотоцикл спорти (мотокросс, супер мотокросс).
МОДЕЛЬ СПОРТ ТУРЛАРИ:
- авиамодель спорти (хона, эркин учар, корд и радио бошқарув авиа модель);
- ракетомодель спорти (ҳаракатли ва копия);
- кемамодель спорти (харакатли ва копия);
- автомодель спорти (копия и корд).
РАДИОСПОРТ:
- телефонда қисқа тўлқин радио алоқа;
- телефонда ултра қисқа тўлқин радио алоқа;
- телеграфда қисқа тўлқин радио алоқа;
- тезкор радиотелеграфия.
Терма жамоаларга аъзо бўлган спортчиларни сифатли тайёргарлик кўришлари учун Республика техник ва амалий спорт турлари марказида шароитлар яратилган:
- замоновий пневматик милтиқ ва пистолетлардан ўқ отиш тири;
- моделларини лойҳалаш ва ясаш учун устахона - лабораторияси;
- радиоспорт спорчилари тайёргарлиги учун махсус хона;
- автомобиль техникасини тайёрлаш учун махсус бокслар;
- суппер мотокросс мототрассаси
- корд авиамодели учун кордодром.
Республика техник ва амалий спорт турлари маркази учта Халқаро спорт федерациялари доимий ва тўлаҳуқуқли аъзоси:
- Халкаро Аэронавтика федерацияси (FAI);
- Халқаро Кемамоделчилар иттифоқи («NAVIGA»);
- Халқаро биатлончилар иттифоқи (IBU).
Республика техник ва амалий спорт турлари маркази Халқаро спорт федерацияларига аъзо бўлганлиги Ўзбекистон спотчиларига ҳар йили нуфузли Халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишларига имкон яратиб бермоқда.
Спортчиларимиз доимий равишда Халқаро мусобақаларда дунёнинг барча қитъалари спортчилари билан тенг беллашиб келмоқдалар.
2002 йил – 4 та медаллар, шундан 2 та олтин, 2 та бронза,
2003 йил - 18 та медаллар, шундан 6 та олтин, 10 та кумуш, 2 та бронза,
2004 йил - 21 та медаллар, шундан 7 та олтин, та 5 кумуш, 9 та бронза,
2005 йил - 63 та медаллар, шундан 16 та олтин, 31 та кумуш, 16 та бронза,
2006 йил - 45 та медаллар, шундан 16 та олтин, 20 та кумуш, 9 та бронза,
2007 йил - 58 та медаллар, шундан 20 та олтин, 20 та кумуш, 18 та бронза,
2008 йил - 49 та медаллар, шундан 17 та олтин, 14 та кумуш, 18 та бронза,
2009 йил - 39 та медаллар, шундан 15 та олтин, 15 та кумуш, 9 та бронза,
2010 йил - 24 та медаллар, шундан 5 та олтин, 6 та кумуш, 13 та бронза,
2011 йил - 36 та медаллар, шундан 13 та олтин, 9 та кумуш,14 та бронза,
2012 йил - 17 та медаллар, шундан 5 та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза,
2013 йил - 12 та медаллар, шундан 2 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза,
2014 йил - 12 та медаллар, шундан 7 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза,
2015 йил - 36 та медаллар, шундан 17 та олтин, 10 та кумуш, 9 та бронза,
2016 йил - 9 та медаллар, шундан 3 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза,
2017 йил - 11 та медаллар, шундан 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза;
2018 йил - 18 та медаллар, шундан 7 та олтин, 8 та кумуш, 3 та бронза.
2002-2018 йиллар мобайнида жами 472 та медаллар, шундан,
162 олтин, 170 кумуш ва 140 бронза медаллари қўлга киритилди.