Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тасарруфидаги Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази

   “Ватанпарвар” ташкилоти Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг 2014 йил 19 февралдаги I Йиғилишининг 1.5-сонли қарори билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тасарруфида ташкил этилган. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 январдаги 418-сонли лицензияси асосида фаолият олиб бормоқда. “Ватанпарвар” ташкилоти Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг мақсади “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги раҳбар ва мутахассис ходимларнинг касбий билим, кўникма, малакалари, маҳоратлари ва маънавий дунёқарашларини чуқурлаштириш, янгилаш орқали уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамият эҳтиёжларига мувофиқ равишда амалга оширишдан иборат. Марказнинг асосий вазифалари: - “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига асосан ходимларнинг маънавий дунёқарашларини, касбий билим, кўникма, малакалари ва маҳоратларини чуқурлаштириш, янгилаш; - малака ошириш тизими бўйича ўқув-режа, дастур, дарслик, қўлланма, методик тавсиянома, ўқув-кўргазмали воситалар, тест материаллари ва бошқа ўқув-материаллари ва адабиётлар, ўқув-методик ҳужжатлар, маъруза матнлари тайёрлашни амалга ошириш; - ташкилот тизимидаги барча раҳбар ходимлар, мутахассислар ва бошқа ходимларнинг маънавий-маърифий, касбий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳамда бошқа билимларга бўлган эҳтиёжларини қондириш; - ташкилот тизимидаги ўкув муассасаларининг услубий фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга тегишли ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. “Ватанпарвар” ташкилоти Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида малака ошириш курсларининг ўқув-режа, дастурларидаги тегишли фанлар бўйича ўқув-машғулотларини олиб бориш учун тегишли йўналишлар бўйича етук олимлар ва амалиётчи мутахассислар жалб этиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги маслаҳатчиси, Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академиясининг малакали ходимлари, Республика Марказий давлат архиви катта илмий ходими, “Норма” бирлашган газеталар таҳририяти директори, ТДТУ, ТДПУ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда ўз соҳасини пухта эгаллаган Мудофаа вазирлиги масъул ходими Ҳ.Саидов, Республика ЙҲХББнинг юқори малакали ходимлари М.Шерлиев, М.Анорбоев, З.Юсупджанов, Б.Салиев ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари: Тошкент жисмоний тарбия институти профессори, биология фанлари доктори Д.Сафарова, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори, биология фанлари доктори Н.Эшмуродова, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, психология фанлари номзоди А.Шамшетова, Тошкент тиббиёт академияси шифокори А.Алимов, Тошкент автомобиль йўллари институти доценти, техника фанлари номзоди А.Тургунов, Юристлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти масъул ходими Х.Файзиев, юқори тажрибали амалиётчи мутахассислар: М.Улуғбек туман ўқув спорт-техника клуби бошлиғи Д.Норов, Олмазор туман ўқув спорт-техника клуби ўқитувчиси А.Рашидов, Юнусобод туман ўқув спорт-техника клуби ўқитувчиси А.Солиев ва бошқаларни жалб этилди. Ушбу ўз касбий фаолиятларини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан уйғун ҳолда олиб борётган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг жалб этилгани ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. Марказда назарий, амалий машғулотлар билан бирга кўчма амалий машғулотлар ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, малака ошириш курслари тингловчиларининг “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги ўқув муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўз касбий фаолиятлари жараёнида учраши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш йўл-йўриқлари юзасидан фикр ва тажриба алмашишларини таъминлаш ҳамда уларни ўқув муассасалари фаолияти билан таништириш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган ўқув муассасалари ва ЎСТКда, жумладан, РТАСТМ, Сергели, М.Улуғбек ҳамда Олмазор ва бошқа туман ўқув спорт-техника клублари негизида амалий машғулотлар ташкил этилиб борилмоқда. Бунда тингловчилар ўқув машғулотларини кузатиш, таҳлил қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, мавжуд ўқув-моддий негиз билан танишиш орқали ўзларига тегишли йўналишлар бўйича оммавий касб ходимларини тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тажрибаларни ўрганиб, тегишли хулосалар ва амалий тавсиялар билан танишиб келмоқдалар. Тингловчилар билан Тошкент шаҳридаги мустақиллик йилларида бунёд этилган диққатга сазовор жойларга, зиёратгоҳларга ва меъморий ёдгорликларга экскурсиялар ташкил этилмоқда. Марказнинг ўқув аудиториялари ва хизмат хоналари замонавий жиҳозлар ва зарур техника воситалари билан таъминланган. Аудиторияларда интерфаол доскалар ва проекторлар ўрнатилган. Тингловчилар учун мустақил тайёргарлик хонаси 25 та шахсий компьютер ва адабиётлар билан таъминланган. Марказ фаолияти бошланган 2015 йил февраль ойидан 2019 йил июль ойига қадар Марказий кенгаш томонидан тасдиқланган ва минтақавий ташкилотлар билан келишилган йиллик ва ойлик режалар асосида ташкилот тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва мутахассис ходимлардан тўрт минг нафарга яқини малака ошириш курсларида ўқидилар. Ўтган давр мобойнида “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси (назарий ва амалий асослари)” номли қўлланма тайёрланди ва катта тирижда чоп этилди. Қўлланма ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар, тадқиқотчилар ва амалиётчиларга методик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Унда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади, методологик асослари, мазмун-моҳияти, вазифалари, воситалари, педагогик, психологик асослари, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизими ва унинг асосий йўналишлари ёритилган. Марказда ўқув-методик кенгаш ташкил этилган. Бу кенгаш таркиби “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги етакчи мутахассислардан шакллантирилган. Кенгашда “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Марказ фаолияти бўйича тегишли мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар, малака ошириш курсларининг ўқув-мавзу режалари, дастурлари ва бошқа ўқув-методик материаллар, тавсиялар, йўриқномалар, қўлланмалар кўриб чиқилиб, муҳокама қилиниб, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш юзасидан қарорлар берилмоқда. “Ватанпарвар” ташкилоти Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ҳуршид кўчаси, 86-А уй. Телефон рақами: (71) 235-25-55, (71) 235-18-18.