Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилишида тизим тасарруфдаги ташкилотлар томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишни вилоят кенгаши раиси А.Игамбердиев олиб борди. Маъруза учун сўзга вилоят кенгаши раисининг ўринбосари З.Ҳожиев ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича, вилоят кенгаши бош мутахассиси Д.Хусаинова оммавий касб ходимларини тайёрлаш йўналиши бўйича, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директорининг ўринбосари Ф.Мардиев спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича, вилоят кенгаши бош ҳисобчиси И.Очилов молиявий хўжалик фаолият бўйича ва ходимлар бўйича инспектор М.Нуруллаева ходимлар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни айтиб ўтишди.

Шунингдек, кун тартибида ташкилий масалалар, кенгаш аъзолари ва ҳайъат таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Йиғилиш якунида фаолиятида яхши натижаларга эришган, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида муносиб ҳисса қўшган раҳбар ва ходимлар Марказий кенгаш раисининг фахрий ёрлиғи ва ташаккурномаси, вилоят кенгаши раисининг фахрий ёрлиғи ва ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1253
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    914
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    779
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    696
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    720
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    850