Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Янгиқўрғон туман Ўқув спорт техника клуби ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиқўрғон туман кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қобилиятларини намойиш этиш, уларни болалигидан спорт ва бошқа тўгаракларга жалб этиш, дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Камалак” болалар спорт соғломлаштириш оромгоҳида ёзги олимпиада ўйинлари дастурига киритилган ҳаво милтиғидан ўқ отиш спорт тури бўйича оромгоҳ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада болалар спорт соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчиларидан 90 нафари иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа натижаларига кўра ўғил болалар ўртасида Салохиддинов Асдиддин фахрли 1-ўринни, Абдурашидов Муроджон фахрли 2-ўринни, Равшанов Ахроржон фахрли 3-ўринни эгаллади.

Қиз болалар ўртасида Абдуллажонова Ҳилолв фахрли 1-ўринни, Турсунбоева Жасмина фахрли 2-ўринни, Анварова Зухра фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 6 гуруҳ тарбияланувчилари фахрли 1-ўринни, 1 гуруҳ тарбияланувчилари фахрли 2-ўринни, 5 гуруҳ тарбияланувчилари фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

Тадбирнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида туман ҳокимининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Диёрбек Бойчаев, “Ватанпарвар” ташкилоти Янгиқўрғон туман Ўқув спорт техника клуби бошлиғи Алижон Тожибоев, ЎСТК бошлиғининг ўринбосари Абдуллақаҳҳор Акрамов, спорт бўйича ўринбосар Ҳомиджон Нормирзаев, спорт мураббийси Хуршид Акрамов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиқўрғон туман кенгаши раиси Дилшодбек Асқаровлар иштирок этишди.

Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилоти Янгиқўрғон туман Ўқув спорт техника клубининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиқўрғон туман кенгашининг китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2222
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1435
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1338
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1138
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1262
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1410