Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди

“Ватанпарвар” ташкилоти Косон туман Ўқув спорт техника клуби томонидан туман Халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар ва коллеж ўқувчилари ўртасида ҳаволи милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада ЎСТК бошлиғи А.Собиров, маънавият ва маърифат ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари А.Ахмедов, ўқув ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари С.Қурбонов, “Ҳаволи милтиқдан ўқ отиш” спорт секцияси раҳбари Л.Чориев, “Картинг” спорт секцияси раҳбари А.Сидиқов ва ёшлар иштирок этди.

Мусобақада ўғил болалар ўртасида 1-мактаб ўқувчиси Хайриллоев Сухроб I ўринни, 2-мактаб ўқувчиси Бахронов Ёдгор II ўринни, 8-мактаб ўқувчиси Шодиев Ойбек III ўринни эгаллади.

Қиз болалар ўртасида 6-мактаб ўқувчиси Ражабова Фарангиз I ўринни, 7-мактаб ўқувчиси Самадова Лайло II ўринни, 10-мактаб ўқувчиси Тураева Сетора III ўринни эгаллади.

Мусобақанинг якуний натижасига кўра умумжамоа ҳисобида 2-мактаб жамоаси I ўрин, 33-мактаб жамоаси II ўрин, 4-мактаб жамоаси III ўрин совриндори бўлди.

Мусобақа кўтаринки кайфиятда қизғин тарзда ташкил этиди. Мусобақа ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1829
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1231
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1093
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    958
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1018
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1185