Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Шаҳрихон автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Ёшлар мустақил юрт таянчи” мавзусида маънавий-маърифий ва спорт тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят Кенгаши раиси, ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳамда 200 нафар маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида спортнинг волейбол, арқон тортиш, шахмат-шашка, ўқ отиш турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Шу билан бир қаторда тумандаги ёш шоир ва шоиралар иштирокида мушоира ўтказилиб ёш ижодкорлар қаламига мансуб Ватан, мустақиллик ва ватанпарварлик руҳида ёзилган шеърлар янгради.
Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари ва тадбирда фаол иштирок этган ёшлар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.