Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди

“Ватанпарвар” ташкилоти  Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Ўқув спорт техника клублари ўртасида тақвимий режага асосан спортнинг  пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Биринчилигининг тўртинчи босқич мусобақаси Юнусобод туманида жойлашган Республика техник ва амалий спорт турлари Марказида ўтказилди.

Дастлаб, тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти  Тошкент шаҳар кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари сўзга чиқди ва иштрокчиларга омад тилаб  чемпионатни очиқ деб эълон қилди. 50 дан ортиқ мусобақа қатнашчилари ўз жамоалари ва Ўқув спорт техника клублари шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ғолиблик учун астойдил харакат қилишди.

Ёшларимиз олдиндан олий ўрин учун тинимсиз меҳнат қилишгани ва изланишгани  чемпионат давомидаги саъй-ҳаракатларидан яққол сезилиб турди. Пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича ўтказилган Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги мусобақасининг натижалари қуйдагича:

1-ўрин РТ ва АСТМ мамоаси;

2-ўрин Сергели туман ЎСТК жамоаси;

3-ўрин Миробод туман ЎСТК жамоаси.

Мусобақанинг  ВП-2 синфида ғолиб бўлган Кобилжонова Дилафруз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли Қарори у ва у каби ёшларнинг спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини янада кўпайтириб, ғалабага бўлган интилишларини орттирганини ҳамда келажакда бунданда юқори марраларни кўзлаб, Республикамизнинг олий таълим муассасаларидан бирига имтиёзли равишда ўқишга киришни режалаштираётганини таъкидлаб ўтди.

Зеро, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларимиз  ўқиб изланишлари, юрт шарафини ҳам маънан, ҳам жисмонан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришлари учун таълим йўналишининг ҳар бир жабҳасида жаҳоннинг энг илғор педагогик технологиялари асосида сабоқ берилмоқда. Келажагимиз эгалари таълимнинг ҳар бир йўналишида билим олишлари учун барча эшиклар очиқ, имкониятлар талайгина хаттоки, спорт турларининг барча жабҳаларида шуғулланишлари ва малакаларини оширишлари учун етарлича мураббийлар, спорт мажмуалари ёшларимиз ихтиёрига топширилган.

 

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1252
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    913
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    778
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    695
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    719
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    849