Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Акватлон спорти бўйича Андижон вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг 2019 йилга мўлжалланган спорт тадбирлари календарь режасига асосан Республика ёшлар марказида акватлон спорти бўйича вилоят очиқ Биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада иштирок этиш учун тизим ташкилотларидан 11 та жамоа  ва Республика ёшлар маркази жамоаларидан жами 67 нафар спортчилар мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилди.

1999 йилда туғилган ва ундан катта бўлган ўғил ва қизлар шунингдек, 2000 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўғил ва қизлар акватлон спорти бўйича сузиш ва югуриш баҳсларида иштирок этишди.

Спортчилар қуйидаги натижаларни қўлга киритди:

1999 йил ва ундан катта ўғил болалар:

I ўрин – Турсунбоев Мухаммадазиз – Андижон  ЎСТК;

II ўрин – Нурдинов Алишер – Андижон тумани ЎСТК;

III ўрин – Қодиржонов Фаррух – Қўрғонтепа тумани ЎСТК.

1999 йил ва ундан катта қиз болалар:

I ўрин – Бекмуродова Ирода – Асака тумани ЎСТК;    

II  ўрин – Мухторова Махдия – Андижон тумани ЎСТК;

III ўрин – Рашидова Асалой – Андижон шаҳар ЎСТК.

2000 йил ва ундан катта ўғил болалар:

I   ўрин – Мухаммедов Қобил – Андижон тумани ЎСТК;

II  ўрин – Комилжонов Диёр – Асака тумани ЎСТК;

III  ўрин – Марибжонов Ихволиддин Марҳамат тумани ЎСТК.

2000 йил ва ундан катта қиз болалар:

I   ўрин – Қобилжонова Рухсора – Жалақудуқ тумани ЎСТК; 

II  ўрин – Толибжонова Нилуфар – Андижон тумани ЎСТК;

III  ўрин – Камолова Дилшода – Асака тумани ЎСТК.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Андижон тумани ўқув спорт техника клуби, 2-ўринни Асака тумани ўқув спорт техника клуби, 3-ўринни Андижон ўқув спорт техника клуби жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1252
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    913
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    778
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    695
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    719
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    849