Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Эҳтиёткор пиёда”

“Ватанпарвар”  ташкилоти  Қарши  шаҳар  кенгаши  томонидан Қарши  шаҳар  ИИБ  билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги  18-сонли  “Дўстлик”  номли мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчи болажонлар  иштирокида  “Эҳтиёткор  пиёда”  номланган  тадбир ташкил этилди. 

Тадбир аҳолининг  кенг  қатламлари  орасида  йўл-транспорт  ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш  хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тушунтириш ишларини олиб  бориш  ва  тарғибот  тадбирларини  ташкиллаштириш  бўйича  2019-2021  йилларга  мўлжалланган  қўшимча  чора-тадбирларини  амалда  ижросини  таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбир давоимда йўлларда  ҳаракатланиш  тартиби,  хавфсиз  ҳаракатланиш  ва  йўлларни  кесиб  ўтиш тартиб қоидалари тўғрисида Қарши  шаҳар ЙҲХ бўлими  инспектори сержант  Усмонов  Ахрор  тадбир  иштирокчиларига  тушунчалар  берди. 

Тадбир  қизиқарли  тарзда  ўтди  ва  болажонларда  катта  қизиқиш  уйготди.  Тадбир  якунида  болажонларга  ва  уларни  тарбиячиларига “Ватанпарвар” ташкилоти  Қарши  шаҳар  кенгаши  томонидан   эсдалик совғалар,  диплом  ва  фахрий  ёрлиқлар  топширилди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1252
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    913
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    778
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    695
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    719
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    849