Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг устувор вазифалари”

“Ватанпарвар” ташкилоти  Тўрткўл  туман  ўқув спорт  техника клуби  томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда “Лочин” болалар  дам олиш оромгоҳига “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг устувор вазифалари” мавзусида тадбир ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тўрткўл  туман  ўқув-спорт техника бошлиқ ўринбосари   Э.Эшчанов ёш авлодга йўл ҳаракати қоидалари бўйича шунингдек, йўлда ҳаракатланганда ва йўлни кесиб ўтишдаги қоидалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борди. Транспорт воситаларини ҳаракатини тартибга солувчи навбатчининг ҳаракатларини ва қизил байроқчадан қандай фойдаланиш кераклиги  тўғрисида маълумот берди. 

Тадбир доирасида ёшлар иштирокида мусобақа ташкил этилди. “Ватанпарвар” ташкилоти ўкув спорт техника клуби спорт мураббийси С.Жумабаев ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича мусобақа ыоидалари билан иштирокиларни таништирди.

Мусобақада Амударё туман халқ таълим бўлимига қарашли  23-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси  Қ.Аширов  фахрли I ўринни,  46-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси С.Аннаев, II ўринни ва 48-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси К.Исанов III ўринни эгаллашди ва улар   эсдалик совғалар  билан  тагдирланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги  “Ёшларни ватанпарварлик  руҳида  ва жисмоний тарбиялаш ҳамда спортнинг техник ва  амалий турларини  ривожлантириш  бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли қарорига асосан спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон  Ёшлар  иттифоқи Тўрткўл туман кенгаш аъзоси  Ш.Эгамбердиев ўсиб улғайиб келаётган ёш авлодни ёзги дам олиш оромгоҳида мароқли дам олишларини тилаб, яқинлашиб келаётган янги ўқув йилида мустаҳкам соғлик ва ўқиш ишларига омадлар тилади.             

 

 

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1829
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1231
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1093
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    957
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1017
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1184