Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир”

“Ватанпарвар”  ташкилоти Чимбой туман ўқув спорт техника клуби томонидан тумандаги 8-сонли мактабгача таълим муассасасида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир” мавзусида учрашув ўтказди.

Тадбирда Қоракалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими Чимбой туман 3-сонли рўйхатга олиш ва имтихон қабул қилиш бўлими бошлиғи Амангелди Кадиров, Чимбой туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Байназар Алламжаров, “Ватанпарвар”  ташкилоти Чимбой туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи ўринбосари Кудайберген Шамуратовлар, 8-сонли мактабгача таълим муассасаси ишчи, ходимлар ва тарбияланувчилари иштирок этди.

Учрашувда болаларни транспорт ҳаракатланадиган жойлардан хавфсиз олиб ўтиш, уларга уй шароитида хавфсиз жойларда уйнашга, уйидагиларга ва ўзларига ўргатиш, тушунтириш чора тадбирлари, бугунги кунда рўй бераётган йўл ҳаракати хавфсизлигига амал қилмаслик оқибатида содир бўлаётган кўнгилсиз воқеалар, бу воқеаларда болалар иштирокининг фоизлар кўрсаткичлари ҳақида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, йўлларни кесиб ўтаётганда йўл ҳаракати коидаларига, йўл белгилари талабларига катъий риоя қилишга, бугунги кунда йулларимизда автомобиллар ҳаракати кўпайиб кетганлиги сабабли хавфсизлигимизни ўз билимимиз билан таъминлашимиз зарурлигини айтиб ўтилди.

Тадбир давомида боғча уйингоҳига чизилган йўл чизиқларида коидаларга бўйсиниб ҳаракатланиш машқлари амалда болалар иштирокида кўрсатилди.

 Маъруза ва тушунтиришлар, амалий кўрсатишлар, тарбиячи ва тарбияланувчилар томонидан тингланди, ўз муносабатларини билдирди ва тарбиячи-ходимлар ўзларини кизиктирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир тарбияланувчилар иштирокида таёрланган концерт дастури билан давом этди.

 

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1252
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    913
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    778
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    695
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    719
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    849