Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Урганчда дуатлончилар мусобақаси бўлиб ўтди

Мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий турлари тобора оммавийлашмоқда. Бу борада Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят  кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан олиб борилаётган ишлар ўз самарасини беряпти.

 Ўз навбатида спорт секцияларида шуғулланаётган спортчиларнинг маҳоратини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мусобақалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бинобарин, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш, картинг, ёзги биатлон, дуатлон, сингари спорт  турлари бўйича  кўплаб вилоят биринчилиги ва чемпионатлари уюштирилди.

Ўтган шанба куни Урганч туманидаги Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машқ майдонида дуатлон бўйича ташкил этилган вилоят кубогининг иккинчи босқичи ҳам қизиқарли кечди. Унда шаҳар ва туманларимизнинг 50 нафардан зиёд энг сара дуатлончилари мусобақа дастурига биноан белгиланган масофага югуриш - велосипед пойгаси - югуриш борасида ўзларининг қобилиятларини  намойиш қилишди.

Ҳакамларнинг сарҳисобларига кўра, 2000-2002 йилларда туғилган қатнашчилар биринчилигининг қизлар баҳсида Шовот тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Машҳура Эрнафасова, ўғил болалар орасида Қўшкўпир тумани Ўртаёп ўқув спорт техника клубидан Фарруҳ Ражабов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан кўтарилишди. Кичик ёшли, яъни, 2003-2005 йилларда туғилган ёш спортчилар ўртасида Шовотлик Зуҳра Рўзимова ва Фозилжон Исмоиловлар биринчи ўринни эгаллашди. Шунингдек, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчилари Маҳлиёхон Худойберганова, Зулайҳо Жумабоева, Қўшкўпир туманидаги Ўртаёп ўқув спорт техника клубидан Ҳамида Озодова, Хива туманидан Лайло Раҳимова, Хонқа туманидан Соҳиббек Ражабов, Гурлан туманидан Шавкат Жумабоевлар совриндорлар сафидан жой олдилар.

Умумжамоа ҳисобида Ўртаёп ўқув ўқув спорт техника клуби жамоаси биринчи ўринга сазавор бўлди. Иккинчи ўринни Гурлан тумани дуатлончилари, учинчи ўринни Шовот тумани спортчилари банд этишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов ғолиб ва совриндорларни эришган муваффақиятлари билан қутлаб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Айни дамда спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланаётган воҳамиз спортчилари республика миқёсидаги мусобақаларда юқори ўринларни кўзлаган ҳолда машғулотлар олиб боришяпти. Ишончимиз комилки, уларнинг саъй-ҳаракатлари бесамар қолмайди. Тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1253
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    914
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    779
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    696
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    720
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    850