Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Наманганда ягона “Парашют” спорт секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп туман Ўқув спорт техника клубида янги барпо этилган,  вилоятда ягона бўлган Парашют спорт секциясини тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Очилиш маросимида Поп туман ҳокими А.Султонов, Наманган вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Қорабоев, Миллий Гвардия ҳарбий қисм командири подполковник М.Узақов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев ва ҳарбий хизматчилари, Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, оммавий ахборот воситаси вакилари иштирок этдилар.

Дастлаб “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ўтказилган вилоят, Республика ва Халқаро мусобақалар ғолиблари бўлган вилоятимизнинг иқтидорли 25 нафар спортчилари ва 13 нафар мураббийларни тақдирлаш маросими, вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг ҳарбий техникалари, қурол аслаҳалари ва махсус бўлимларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда пиротехника воситаларидан фойдаланган ҳолда кўргазмали чиқишлари, ҳарбий қисмларда турли спорт йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган ҳарбий спортчиларни чиқишлари, ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари, ҳарбий техникалари, қурол аслаҳалари ва махсус бўлимларининг кўргазмали чиқишлари, “Ватанпарвар” ташкилоти спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи мотоцикл ва картинг спорт техникаларини кўргазмали чиқишлари ва Спортнинг техник ва амалий турларидан ракета ва самолётларни учирилиши ҳамда Парашют спорт секциясида шуғулланаётган спортчиларни кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирлар давомида Поп тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Наманган шаҳар ўқув спорт техника клубида тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўрта умумтаълим мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирокида “Қоидани бузмай юр!” ҳамда “Йўл қоидаси – умр фойдаси” йўлларда ҳаракатланиш мобайнида йўл қоидаларига амал қилиш, йўл – транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарадиган асосий омиллар ва уларнинг олдини олишга қаратилган амалий кўргазма ва давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда 800 нафар ёшларни иштироки таъминланди.

 Тадбир давомида Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш, профессионал армияни шакллантириш борасида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпиони бўлган спортчилар ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар билан биргаликда давра суҳбатлари ҳам ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар ва ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини оширишдир.

Бугунги кунда “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари қошида спортнинг картинг, автокросс, авторалли, автомобил халқа пойгалари, автомобил кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиомодель, ракетамодель, кемамодель спорти, қисқа ва ултра қисқа телефон каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда.

Ўтказилган тадбир давомида “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли “Пневматик милтиқлар”, “Ёзги биатлон”, “Дуатлон”, “Триатлон”, “Ҳарбий амалий кўпкураш” “Ракетамодель”, “Хона авиамодель”, “Кемамодель” “Эркин учувчи авиамодель, “Радиоспорт”, “Автокросс”, “Мотокросс” “Багги” “Картинг” спорт техникалари намойиши ва кўргазмали чиқишлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1829
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1232
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1094
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    958
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1018
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1185