Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан семинар ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши томоиндан мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳаво ҳароратининг юқори даражада иссиқ бўлаётганлиги муносабати билан ташкилот ходимлари ва ўқув муассасаларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг соғлигини сақлаш, шунингдек, бахтсиз ходисалар ва ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида жойлардаги ёнғин хавфсизлиги хизматлари ва тез тиббий ходимлар мутахассислари, фавқулотда вазиятлар мутахассислари иштирокида бир қатор амалий кўргазмали ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири “Ватанпарвар” ташкилоти Қўрғонтепа тумани ўқув спорт техника клубида ташкил этилди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгашининг мутахассиси Р.Қодиров, Фавқулотда вазиятлар Қўрғонтепа туман бўлими Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи подполковник А.Зокиров ҳамда хамкор ташкилотлар, Мархамат, Хўжаобод, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хонобод ЎСТК ёнғин хавфсизлиги йўналиши бўйича масъул ходимлари билан биргаликда ва Қўрғонтепа ўқув спорт техника клуби ишчи ходимлари ҳамда оммавий касб ходимлари тайёлаш гуруҳлари тингловчилари иштирокида ўқув амалий машғулотлари ўтказилди.

Машғулот давомида соҳа мутахассислари ташкилот ишчи ходимлари ва ўқувчиларга ёнғинларни олдини олиш, куйиш, электр токи, иссиқлик ва қуёш нури зарбасидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш фавқулотда бундай ходисалар рўй берганда ўт ўчириш мосламаларидан амалда тўғри фойдаланиш тартиблари бўйича йўриқномалар берилиб амалда фойдаланиш тартибларини намойиш этиб бердилар.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан “Ватанпарвар” ташкилотда мавжуд ўт ўчириш мосламаларининг ҳолати текширилиб, қайта синовдан ўтказилди.     

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2250
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1454
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1359
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1156
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1283
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1430