Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман ўқув спорт техника клуби томонидан спортнинг техник ва амалий тури бўлган “Пневматик қуролдан ўқ отиш” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа ўтказишдан мақсад ёшлар ва фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, спортнинг техник ва амалий турларининг ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлаш, ёшлар ўртасида оммавий спорт ишларини ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.
Мусобақа бошланишидан олдин спорт мураббий Ш.Аллақова техника хавфсизлиги ҳамда мусобақа тартиб-қоидалари, спорт тадбирининг Низоми ва ўтказилиш тартиби тўғрисида мусобақа қатнашчиларига тушунтириш ишлари олиб борди. Тадбирга учта гуруҳдан 62 нафар ҳайдовчиликка номзодлар қатнашишди.
Мусобақа қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Мусобақада ВП-машқида:
I ўринни “ВС” тоифали 10-гуруҳ тингловчиси Розимбаев Зафар;
II ўринни “ВС” тоифали 10-гуруҳ тингловчиси Тажибаев Жамшид
III ўринни ”В” тоифали 9-гуруҳ тингловчиси Мамутов Мирза эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.