Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Биз ватанпарварлармиз!”

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан Марҳамат тумани Полвонтош шаҳарчасида жойлашган Ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика коллежида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбир ўтказилди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12-декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларини ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4061-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли, айниқса, ёшларни спортнинг техник ва амалий турлари билан янада яқинроқ таништириш орқали уларни ушбу спорт турларига оммавий равишда жалб этишга эришиш, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакиллантириш, ислохотларга дахлдорлик туйғусини тарбиялаш ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятларни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

  Тадбир давомида ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини ҳамда коллеж мамурияти ва ўқувчиларнинг билдирилган таклифларига асосан коллеж ҳудудида “Ватанпарварлик клуби” ҳамда спорт тўгаракларини ташкил этишга келишиб олинди. 

“Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбирда спортнинг текник ва амлий турларига кирувчи спорт турларининг кўргазмали намойи ёшларда катта таассурот қолдирди. Мазкур тадбирда 700 дан зиёд аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар.      

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1829
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1231
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1093
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    957
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1018
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1185