Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Мотокросс спорт тури бўйича Сурхондарё вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти кенгашининг 2019 йилда ўтказиладиган спорт тадбирлари тақвимий режа жадвалига асосан Жарқўрғон туманида жойлашган “Қизилмозор” мотосўқмоғида спортнинг “Мотокросс” тури бўйича вилоят чемпионати ва биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Низомига асосан 65 см3, 85 см3, 125 см3, 350 см3, 500 см3, 750 см3 ҳажмли мотоциклларда 38 нафар спортчилар беллашдилар.

Сурхондарё вилояти Биринчилиги ва Чемпионати мусобақасида:

65 см3 ҳажмли мотоциклда:

1-ўринни Денов автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Йўлдошев Рамзиддин;

2-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Сайфиддинов Шохжаҳонлар эгаллашди.

85 см3 ҳажмли мотоциклда:

1-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Умаров Жавлонбек;

2-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Абдурахмонов Шохрух;

3-ўринни Термиз автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Сафаров Суннатлар эгаллашди.

125 см3 ҳажмли мотоциклда;

1-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Ибрагимов Румин;

2-ўринни Денов автомобил мактаби жамоаси спортчиси Умаров Жавлонбек;

3-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Бойматов Рахматуллолар эгаллашди.

350 см3 хажмли мотоциклда;

1-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Ибрагимов Рушан;

2-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Хайитмуродов Бобомурод;

3-ўринни Денов автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Назимов Абдурахимлар эгаллашди.

500 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Умаров Ўрал;

2-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Бозоров Камол;

3-ўринни Термиз автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Поневин Владимирлар эгаллашди.

750 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Термиз автомобиль мактаби жамоаси спортчилари Хазратқулов Шухрат, Луговец Владимир;

2-ўринни Музработ туман Ўқув спорт техника клуби жамоаси спортчилари Ғуломов Мухиддин, Шобиров Илхом;

3-ўринни Ангор туман Ўқув спорт техника клуби жамоаси спортчилари Қорақулов Хамид, Ахматов Жасурлар эгаллашдилар.

 

Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни Ангор туман ЎСТК, 2-ўринни Узун туман ЎСТК, 3-ўринни Денов автомобиль мактабининг жамоалари эгалладилар.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоа ва спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1833
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1236
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1096
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    959
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1022
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1189