Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Ёз ўтмоқда соз.

“Ватанпарвар” ташкилоти Беруний туман кенгаши Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда Педагогика касб-ҳунар коллежида жойлашган ёзги  “Рохат”  болалар  оромгоҳида “Ҳаво босимли милтиқдан ўқ отиш” спорт мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раис ўринбосари А.Ўразниязов, туман Халқ таълими бўлими ходимлари, яъни оромгоҳ тарбиячилар С.Латипова ҳамда А.Дийсеновалар, “Ватанпарвар” ташкилотидан спорт ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари А.Ахманов ва спорт мураббий Ш.Аллақовалар, жами 55 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад ёшлар ва фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, спортнинг техник ва амалий турлари ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлаш, спорт ташкилотлари ва жамоалари фаолиятига кўмаклашишдан иборат.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раисининг ўринбосари А.Ўразниязов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳамкорликда олиб бораётган ишлари тўғрисида қисқача тушунтириш ишлари олиб борди. Шундан сўнг  “Ватанпарвар” ташкилотидан спорт ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари А.Ахманов ташкилотнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапириб, ушбу мусобақада қатнашаётган ўқувчилар орасида спортнинг техник ва амалий турига қизиқганлар бўлса, ташкилотда фаолият олиб бораётган спорт секцияларга аъзо бўлишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

Спорт мураббий Ш.Аллақова ўқувчиларни хавфсизлик ва мусобақа ўтказилиш тартиб-қоидалари билан таништирди. Кейин мусобақага старт берилди. Мусобақа жуда қизғин, таассуротларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Мусобақа якунига кўра ВП-машқи бўйича қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин Кутлимуратов Нурислом,

 2-ўрин Исмаилов Бегзод,

 3-ўрин Қурбонбаев Суҳроб.

 Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ўғил ва қиз болалар ҳамкор ташкилотлар ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2250
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1454
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1359
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1156
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1283
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1429