Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Болажонлар ўртасида дуатлон спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

           Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти  техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Наманган шаҳар Мактабгача таълим бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда 41-сонли МТМда шаҳардаги МТМ тарбияланувчилари ўртасида “Дуатлон” бўйича Наманган шаҳар Биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

            Мусобақада Наманган шаҳридаги 23, 38, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48-сонли МТМ тарбияланувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Мусобақа қизғин ва бахсларга бой тарзда ўтди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра:

  Ўғил болалар:

I ўринни 23-сонли МТМ тарбияланувчиси Абдусаломов Баҳодир;

II ўринни 48-сонли МТМ тарбияланувчиси Тохиров Абдулазиз;

III ўринни 42-сонли МТМ тарбияланувчиси Захрохўжаев Ҳасанбой эгаллади.

    Қиз болалар:

I ўринни 41-сонли МТМ тарбияланувчиси Махмудова Фотима;

II ўринни 48-сонли МТМ тарбияланувчиси Ғуломжонова Дилсўз;

III ўринни 42-сонли МТМ тарбияланувчиси Захрохўжаева Зухра қўлга 

Умумжамоа  ҳисобида:

I ўринни 48-сонли МТМ жамоаси;

II ўринни 42-сонли МТМ жамоаси;

III ўринни 41-сонли МТМ жамоаси эгаллади.

 

           Мусобақа якунида “Ватанпарвар” ташкилоти Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директорининг Ҳарбий-ватанпарварлик ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари А.Мисиров ва спорт бўйича ўринбосар М.Нуриддиновлар сўзга чиқиб мусобақа иштирокчиларини ғолиблик билан қизғин табриклаб, ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқларини топширди.

 

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2222
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1434
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1338
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1137
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1261
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1410