Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Болаларга беринг дунёни”

         Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Навоий вилоят бўлими, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа туман кенгаши, Навоий вилоят Адлия бошқармаси Қизилтепа туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қизилтепа туман Кенгаши томонидан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида “Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш бурчимиз!” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

         Тадбирда ногирон болалар ўртасида ўтказиладиган “Мафтункор ранглар дунёси” расмлар кўрик-танловининг туман босқичи ҳамда спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. 
 
             Тадбир иштирокчиларини Қизилтепа туман ўқув спорт техника клуби бошлиқ ўринбосари Р.Тошева ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Навоий вилоят бўлими раиси Х.Ҳасановалар табриклаб уларга омад тиладилар. 
 
           Кўрик-танловда Сувонов Дилшод 1-ўринни, Ҳикматуллаев Асилбек 2-ўринни, Исроилова Баҳора 3-ўринни эгаллади.
 
          Кўрик-танлов ва мусобақа ғолиблари, иштирокчилари ҳамкор ташкилот томонидан диплом, фахрий ёрдик, эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури намойиш этилди. Болалар спорт мактаби тарбияланувчилари қизларининг гимнастика чиқишлари, Азимова Розиянинг дутор чолғу асбобидаги куйлари барчада катта таассурот қолдирди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1253
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    914
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    779
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    696
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    720
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    850