Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Ёзги биатлон” спорт тури бўйича Қорақалпоғистон биринчлиги ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Амударё туман ўқув спорт техника клубида “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида “Ёзги биатлон” спорт тури бўйича Қорақалпоғистон биринчлиги мусобақаси ўтказилди.

Фарзандларимизни ҳар жиҳатдан комил юртга содиқ инсонлар бўлиб ватанпарварлик руҳида вояга этишларида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳам муносиб ўрни бор. Хусусан ташкилотнинг шаҳар ва туман ўқув спорт техника клублари ўртасида ўтказилиб борилаётган спортнинг техник ва амалий турлари ёшларни жисмонан чиниқтиришга спорт соҳасига қизиқишларини оширишга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг ёшлар манавиятини юксалтиришга қаратилган бешта муҳум ташаббустларидан бири бўлган ёшларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён этишлари учун зарур шароидлар яратишган қаратилган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шахри, Турткул, Беруний, Элликқала, Кўнғират, Ходжели, Кегейли хамда Чимбай туманларидаги ўқув спорт техника клублари аъзолари бўлган ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўтказилаётган бу каби спорт мусобақалари ёшларнинг спортга ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширилишига хизмат қилаётганлигини таъкидлашди. “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида ўтказилган мусобақада ўғил болалар ва қизлар ўртасида “Ёзги биатлон” мусобақаси қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Мусобақада жамолар орасида фахрли биринчи ўринни Амударё туман ЎСТК жамоаси эгаллаган бўлса иккинчи ўринни Нукус шахри ЎСТК жамоаси эгаллади, ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни Ш.Жумабаев, иккинчи ўринни Ш.Кенжабаев, учинчи ўринни Д.Давлетовлар ғолиб деб топилди. Қизлар ўртасида биринчи ўринни Р.Купалова, иккинчи ўринни Г.Курбанбаева, учинчи ўринни М.Гулмановалар эгаллашдилар.

Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

 

           

 

 

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    2710
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1786
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди Husniddin Qodirov...
    1708
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1453
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1644
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1779