Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Нукус шаҳрида веломарафон ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Респбликаси кенгаши, “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон кенгаши, Велосипед спорти федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан маҳалаларда истиқомат қилувчи аҳоли, ёшлар, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидаги талаба-ўқувчилар орасидаги ҳаваскор велосипедчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Веламарафон – 2019” спорт мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда 100 дан ортиқ иштирокчилар учта ёш тоифасида, яъни 18-30, 31-45 ҳамда 45 ёшдан юқори бўлган ҳаваскор велосипедчилар ғолиблик учун баҳслашди.

Ҳаваскор велосипедчилар ўртасидаги мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти секцияларида шуғилланувчи, Нукус, Амударё, Хўжайли, Чимбой, Кегейли туман кенгашларидан битта ўғил бола ва битта қиз боладан, жами 10 нафар спортчи ёшлар иштирок этишди.

Мусобақа якунида 18-30 ёшдаги аёллар ўртасида Камила Дошанова, эркаклар ўртасида Омонгелди Бердибоев, 31-45 ёшдаги аёллар ўртасида Гўзал Худойберганова, эркаклар ўртасида Зарлиқбой Нурабуллаев, 45 ёшдан юқори бўлган аёллар ўртасида Рая Жуманбетова, эркаклар ўртасида Қуаниш Худойберганов 1-ўринни қўлга киритди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Кегейли туман кенгаши секциясида шуғилланувчи Қарлиғаш Бегжанова 31-45 ёшдаги аёллар ўртасида 2-ўринни қўлга киритди ва Хўжайли туман кенгаши секциясида шуғилланувчи Бекбосин Сапарбаев “Ғалабага чанқоқлик фаоллиги” номинациясини қўлга киритди

Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1253
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    914
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    779
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    696
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    720
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    850