Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Хоразмда Олимпия куни кенг нишонланди.

Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳрида Халқаро Олимпия куни кенг нишонланди. Эрталабдан, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган UCELL компанияси офиси олдига давлат ва жамоат идоралари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари, спортчилар, қўйингки, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган вилоят марказининг спортсеварлари жам бўлди. Айтиш жоизки, улар ўзларининг ҳоҳиши билан ушбу сана муносабати билан ўтказилаётган тадбирга муносиб улушларини қўшдилар, уни юқори даражада ўтишида фаол кўрсатдилар.

       Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ташкил топганига 125 йил тўлди. Унга 1894 йилнинг 23 июнь куни барон Пьер де Кубертен томонидан асос солинган бўлиб, 1948 йилдан буён Бутунжаҳон Олимпия куни нишонлаб келинади.

     Соат эрталабки 8 дан 8 дақиқа 8 сония ўтганида байрам иштирокчилари оммавий юриш марафонини бошлаб, Жалолиддин Мангуберди ёдгорлиги сари йўлга тушишди. Биринчи қаторда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, унинг ўринбосарлари, бошқа раҳбарлар ўрин тутишганди. Энг олдинда Миллий гвардиянинг отлиқлари, “Ватанпарвар” ташкилотининг байроқлар билан безатилган енгил машиналари, улар изидан велоспортчилар ва мотопойгачилар ўтди. Тадбир иштирокчиларнинг сафи эса бир неча юз метрга етганди.

Табиийки, бу тадбирга ўзгача файз ва тароват бағишлади.


           Ниҳоят, “Спорт-соғлик гарови!”, “Спорт-тинчлик элчиси!”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!”, “Соғ танда-соғлом ақл”, “Жисмоний тарбия ва спорт – баркамолликка элтувчи кучдир!”, “Токио сари йўл” сингари шиорлар битилган баннерларни, давлатимиз ва беш қитъани ифода этувчи бириккан беш халқа туширилган Олимпиада байроғини кўтариб олган оммавий юриш марафони қатнашчилари кўтаринки кайфият билан Жалолиддин Мангуберди ёдгорлиги хиёбонига етиб келишди. У ерда шўх куй ва қўшиқлар янгради. Фурсатдан фойдаланиб, тадбир иштирокчилари дилдан рақсга тушишди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев сўзга чиқиб, барчани Халқаро Олимпия куни билан муборакбод этди.

         Ўз навбатида оммавий юриш марафонида 52 мингдан зиёд киши қатнашгани эътироф этилди. Бу шунча ҳамюртимиз спортга ҳамнафас бўлди, унинг ҳавосидан нафас олди, деганидир. Бир сўз билан айтганда, Халқаро Олимпия кунига бағишланган мазкур тадбир байрамга айланиб кетди, гўё. Эндиликда уни анча вақтгача эслаб юришади. Бу муболаға эмас, албатта.

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    1262
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    917
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    782
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    698
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    722
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    859