"Ватанпарвар" ташкилотининг "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (А, В, С, ВС тоифалар), қайта тайёрлаш (С, D, BE, CE, DE тоифалар) ва малакасини ошириш учун "Автомобил бошқарувига ўқитиш" уч ўлчамли анимация эффектларига ва видеоконтентга эга кўринишидаги электрон ўқув-услубий қўлланма дастури"ни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда электрон ўқув қўлланмаларидан “АИС ВАТАНПАРВАР" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Марказий кенгаш масъул ходимлари ва дастурловчи корхона мутахассислари томонидан "Ватанпарвар" ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашида масъул ходимлар учун семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари" ва "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари"га асосан ўқув-моддий негизни жиҳозлаш ва ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида ташкил этилди.