Наманган туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган туман Ўқув спорт техника клуби, Ички ишлар бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остидаги маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбирлар ўтказилди.
Тадбир доирасида миллий гвардия, ҳарбий қисм ҳарбий техникалари, қурол аслаҳалари, ва махсус бўлимларининг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди. Спортнинг техник ва амалий турлари ракетамодель ва авиамоделлар учирилиши, “Пневматик милтиқлар” кўргазмаси, “Триатлон”, “Мотокросс”, “Багги”, “Картинг” спорт техникалари намойиши ва кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Тадбирда 2000 нафардан зиёд ёшларни иштироки таъминланди.