Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Спортнинг триатлон тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг 2019 йилда ўтказиладиган спорт тадбирлари тақвимий режа жадвалига асосан Термиз шаҳрининг “Амударё” дам олиш масканида спортнинг триатлон тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа эстафета ва спринт йўналишларида ўтказилиб, унда вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 9 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда ўсмирлар таркибидаги 104 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.

Ҳакамлар хайъати қарорига мувофиқ мусобақа натижалари қуйидагича этиб белгиланди:

Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси (Эстафета)да:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши;

2-ўринни Навоий вилоят кенгаши;

3-ўринни Андижон вилоят кенгаши терма жамоалари эгаллашди.

Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси (Спринт)да:

1997 йилда туғилган ўғил болалар ва ундан катталар ўртасида:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Решетноков Александр;

2-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Пономаренко Валерий;

3-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Куришов Александрлар эгаллашди.

1997 йилда туғилган қизлар ва ундан катталар ўртасида:

1-ўринни Навои вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Хакимова Алина;

2-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Дробышева Ольга;

3-ўринни Сурхондарё вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Ахмедова Гулноралар эгаллашди.

1998-2000 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Алимов Умидбек;

2-ўринни Андижон вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Турсунбоев Муҳаммадазиз;

3-ўринни Қашқадарё вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Самиев Жахонгирлар эгаллашди.

1998-2000 йилда туғилган қизлар ўртасида:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Рязанова Екатерина;

2-ўринни Навои вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Нуруллаева Зулайхо;

3-ўринни Хоразм вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Жумабоева Зулайхолар эгаллашди.

2001-2003 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида:

1-ўринни Қашқадарё вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Турсунов Арслон;

2-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Ходжаев Камрон;

3-ўринни Навоий вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Киселев Кирилллар эгаллашди.

2001-2003 йилда туғилган қизлар ўртасида:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Содиқова Латофат;

2-ўринни Қашқадарё вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Бобоқулова Севара;

3-ўринни Навоий вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Рустамова Нигиналар эгаллашди.

Умумжамоа ҳисобида:

1 – ўринни Тошкент шаҳар кенгаши;

2 – ўринни Навоий вилоят кенгаши;

3 – ўринни Андижон вилоят кенгаши терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоа ва спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашнинг диплом ва эсдалик совғалари, шунингдек, Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан совғалар топширилди.

           

Сўнгги янгиликлар

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    2710
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1786
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди Husniddin Qodirov...
    1708
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1452
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1644
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1779