Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Ёшлар мустақил юрт таянчи”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Шаҳрихон автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Ёшлар мустақил юрт таянчи” мавзусида маънавий-маърифий ва спорт тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят Кенгаши раиси, ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳамда 200 нафар маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида спортнинг волейбол, арқон тортиш, шахмат-шашка, ўқ отиш турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Шу билан бир қаторда тумандаги ёш шоир ва шоиралар иштирокида мушоира  ўтказилиб ёш ижодкорлар қаламига мансуб Ватан, мустақиллик ва ватанпарварлик руҳида ёзилган шеърлар янгради.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари ва тадбирда фаол иштирок этган ёшлар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2103
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1364
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1237
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1073
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1179
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1332