Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Мен севиб ўқиган китоб”

“Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби томонидан тумандаги “Дўстлик” болалар оромгоҳида “Мен севиб ўқиган китоб” мавзусида ёзувчилар билан ёшларнинг ижодий учрашуви ўтказилди.

Учрашувда оромгоҳда ёзги таътилни ўтказаётган 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлардан 50 нафари иштирок этди.

Бугун мамлакатимиз буйлаб ўтказилаётган “Менинг биринчи китобим”, “Энг яхши китобхон”, “Китобхон оила” каби китоб байрамлари, сайллар инсонларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларни янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, Она-Ватанни севиш, садоқат тyйғyлapини шаклланишига, шунингдек бунёдкорлик ғояларини юзага чиқаришдек эзгу ишларни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда, 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ёшлар билан учрашувга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қизилтепа туманида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган устоз Фаттоҳ Сатторов таклиф этилди.

Ёзувчи ижод аҳлидан болалар қалбига чуқурроқ кириб бориш, уларнинг оламида ҳар кун, ҳар дақиқа ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлаётганини ҳис қилишлари талаб этилишини қайд этди.

Дарҳақиқат, инсонда китобга, адабиётга меҳр болалигидан бошланади. Чунки китоб билан дўст тутинган боладан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Шундай экан, болалар учун ёзилган адабиётларнинг савияси албатта юқори бўлиши шарт!

Бу борада ижодий учрашувга ташриф буюрган бу галги меҳмоннинг тажрибаси жуда катта. Кўп йиллик ёзувчилик ва журналистик фаолияти давомида Фаттоҳ Сатторовнинг номи ижодий машаққатлар маҳсули бўлмиш қисса ва ҳикоялари орқали нафақат туманнинг олис-олис бурчакларигача, балки вилоятимизнинг чекка туманлари китобхонларигача етиб борган.

Болаларни китоб мутолаасига чорлаш ва қизиқтириш ҳам аслида хайрли ва эзгу иш ҳисобланади. Бу борада яқиндагина юртимизда Ўзбекистан болалари ва ўсмирларининг «Болалар адабиёти» адабий-бадиий журналининг таъсис этилиши навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, туманимизнинг оромгохларида фарзандларимизни китобга, адабиётга қизиқтириш, уларни республикамизда чоп этилаётган энг сўнгги болалар адабиётидан воқиф этиб бориш учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, “Дўстлик” оромгоҳининг Ахборот-кутубхонасида болалар адабиётлари учун китоб жавонлари ташкил қилиниб, доимий янгилаб борилмокда.

Тадбир доирасида ижодкор билан юзма-юз мулоқотда бўлган ўқувчилар учун ушбу учрашув унутилмас воқеага айланди.

Ижодкор ўқувчи ва Шоирнинг ижодий учрашуви янада сермазмун, қизиқарли ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда ижодкорлар, айниқса, истеъдодли ёшларни қўллаб- қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор адабиётимиз ривожига хизмат қилаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан оромгоҳда ёш ижодкорларни камолга етказишда таълим-тарбия ишларини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

- Бу заминда ўз ҳаётини халқ хизматига бахшида этган буюк аждодларимизнинг нафаси сезилиб турибди, - дейди учрашув қаҳрамони.

“Ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишда мана шундай мулоқотлар жуда муҳим,” - деди Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клубининг Ҳарбий ватанпарварлик ишлари ва ёшлар бўйича бошлиқ ўринбосари Раъно Тошева.

 - Айниқса, бадиий ижодга қизиқувчан болаларимиз ўзлари севиб ўқийдиган асарларнинг муаллифлари билан юзма-юз суҳбатлашгани, саволларига жавоб олгани уларда катта иштиёқ yйғотaди».

Учрашув давомида иштирокчилар шоир ва ёзувчиларнинг ижодидан намуналар айтиб беришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2102
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1364
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1237
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1073
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1179
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1331