Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Мен хавфсиз ҳаракат иштирокчисиман”

“Ватанпарвар” ташкилоти Элликқалъа туман кенгаши томонидан йўл ҳаракати қоидаларига бағишланган “Мен хавфсиз ҳаракат иштирокчисиман” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Элликқалъа туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи в.в.б. Б.Матсапаев, Элликқалъа туман ИИБ ДЙҲХБ бошлиғи подполковник Р.Абдураимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси мутахассислари М.Курбанов, А.Нуриев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси О.Рўзимова, ЎСТК бошлиқ ўринбосари А.Джуманиязова, ЎСТК спорт мураббийи С.Атаджанов, “Орол болалари” ўқув ва соғломлаштириш маркази директори Р.Аллабергенов, “Орол болалари” ўқув ва соғломлаштириш маркази дам олувчи болажонлари ва тарбиячилари қатнашдилар.

Ёшларда йўл ҳаракати доирасида зарур билимлар, ўқувлар, хавфсиз ва қонунга итоат қилиш хулқ-атвори кўникмаларини шакллантириш, йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг маданияти ва фуқаролик онгини ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш керак. Пиёдалар тротуардан ёки пиёдалар йўлкасидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан юришларини, пиёдалар йўл ҳаракати тартибга солинган жойларда тартибга солувчининг ёки светофорнинг, улар бўлмаганда эса транспорт светофори ишораларига амал қилишларини, йўлларда ҳаракатланаётган автомобиллар, автобуслар, йўлаклардаги пиёдаларнинг ҳаммаси йўл ҳаракати қатнашчилари ҳисобланади-деди ЎСТК бошлиғи в.в.б. Б.Матсапаев.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори асосида 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш Концепцияси тасдиқланди. Концепцияда “Йўл ҳаракати қоидалари”ни қўпол бузганлик учун жавобгарлик чораларини янада кучайтириш, йўллар сифатини яхшилаш, транспорт воситаларининг  хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шароитлар яратиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданияти, зарур билимлари ва малакасини  ошириш, интизомини мустаҳкамлаш белгиланган.

Мавзу кўргазмали қуроллар билан қўрсатиб берилди. Тадбир қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда савол-жавоблар билан ўтказилди. Берилган саволларга тўғри жавоб берган фаол қатнашган болажонлар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан дипломлар билан тақдирландилар.

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2102
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1364
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1237
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1073
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1179
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1331