Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ёшларга тушунтирилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти Қизилтепа туман ўқув спорт техника клуби томонидан тумандаги “Дўстлик” болалар ёзги оромгоҳида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби директорининг ўринбосари Раъно Тошева, ўқитувчилар Пўлатов Ҳожи, Ёзиев Анвар оромгоҳда дам олаётган ўқувчиларга йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўллларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар бериб, тушунтириш ишларини олиб бордилар. Суҳбат давомида ўқувчиларга йўлларда ҳаракатланиш коидалари  ўргатилди. Шунингдек,  ўқувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Концепциянинг асосий ғояларидан бири бу - йўл ҳаракатини ишончли, хавфсиз тарзда, сифат даражаси янгича булган ҳолда ташкил қилиш ва соҳадаги давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш эканлиги таъкидланди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда нафақат соҳа ходимлари, балки йўл ҳаракати ҳар бир иштирокчисининг масъулияти эканлиги, ҳар бир инсонни узи ва атрофидагилар ҳаёти учун масъулиятни чуқур ҳис қилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби автотранспорт воситаларини бошқарувчи уста Ёзиев Анвар ўқувчиларга ҳозирги кунда йўл-транспорт ходисаларининг ҳар учтадан биттаси пиёдалар иштирокида содир этилаётганидан келиб чиқиб, Концепцияда пиёдалар қоидабузарлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги, жумладан, пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қоидабузар пиёдалар шахсини аниқлаш механизми ва улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш тартибини жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланганлиги, пиёдалар ҳаракатни тўхтатиши ва бошлаши тўғрисида огоҳлантиришнинг замонавий сигнал берувчи тизимларини жорий этиш, пиёдалар учун янги ўтиш жойлари ташкил қилиш кўзда тутилганлиги тўғрисида маълумот берди.

Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби бошлиқ ўринбосари Раъно Тошева сўзга чиқиб, ўқувчи ёшлар йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимининг асосий бўғини эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Кейинги йилларда умумтаълим мактабларида "Йўл ҳаракати қоидалари" дарси мутлақо ўтилмай қолган эди. Энди мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизими йўлга қуйилиши, умумтаълим мактабларида эса ўқувчиларга йўл ҳаракати, ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидаларини ўргатувчи дастурларни ўз ичига олган "Ҳаёт хавфсизлиги асослари" фанидан сабоқ берилиши ҳақида гапирди. Болаларга "Йўл ҳаракати қоидалари", жумладан, велосипед ҳайдаш куникмаси ва йўллардан ўтиш тартиби илғор хориж тажрибаси асосида ўргатиб борилиши,  Норвегия тажрибаси асосида "Йўл ҳаракати қоидалари" ўргатилишини ташкил этиш учун махсус жиҳозланган автобурчаклар яратилиши, бундан ташқари, 18 ёшга тўлган, таълим олган ва имтиҳонни белгиланган тартибда муваффақиятли топширган шахсларга "А" ва "В" тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини шаҳодатномага қўшиб таълим муассасасида бериш йуналишида ҳам иш олиб борилиши бўйича тушунчалар берилди.

Жумладан, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлик ДЙҲХХ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш бўйича қонуний талабини бажармаганлик йўл-транспорт ходисаси содир этилган жойни тарк этганлик каби қонунбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари бўлган ва ДЙҲХХ рухсатисиз транспорт воситасини таъмирлаб олган шахслар жавобгарлигини белгилаш чоралари тўғрисидаги маълумотлар ўқувчи ёшлар учун муҳим маълумот сифатида қабул қилинди, хориж тажрибасини ҳар томонлама ва атрофлича ўрганиб чиқиш ҳисобига балл тўплаб бориш тизимини жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётганлиги тўғрисида маълумот берди.

Давра суҳбати савол-жавоб тариқасида ўтказилди. Давра суҳбати  давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.  

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2102
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1364
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1237
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1073
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1179
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1331