Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Мусобақа ёшларда катта таассурот қолдирди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши, “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда роликда учиш бўйича спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи Гулистон шаҳар И.Каримов кўчасида ўтказилди. Мусобақа 10-13 ёш, 14-18 ёшгача бўлган иқтидорли спортчилар ўртасида ташкил этилди.

Тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда хар бир маҳалла, таълим муассасалари ёшларни спорт мусобақаларига кенг қамраб олиш учун имконият яратиш, ёш авлодни жисмоний маданиятга чексиз муҳаббатини ошириш орқали уларнинг соғлом ақл ва фикрга эга бўлиб тарбия топишларига кўмаклашиш, халқаро спорт йўналишларини пухта ўрганишлари ва амалиётда чиниқтириш, ушбу республика Осиё ва жаҳон мусобақаларига тайёрлаш ва сақлаш, таълим муассасаларида мазкур спорт ўйинларини мунтазам равишда ўтказилишига кенг шарт-шароитлар яратиш ва босқичма-босқич рағбатлантириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилди.

Спорт мусобоқаларининг якуний натижаларига кўра, 10-13 ёш ўғил болалар ўртасида 1-ўрин  Гулистон шаҳридан Усмоналиев Жоҳонгир, 2-ўрин Сирдарё туманидан Абдукадирова Элина, 3-ўрин Гулистон шаҳридан Рустамова Лайло мусобақанинг ғолиблигини қўлга киритишди.

14-18 ёш қиз болалар ўртасида 1-ўрин Гулистон шаҳридан Шарипов Диёрбек, 2-ўрин Гулистон шаҳридан Азимов Асилбек, 3-ўрин Сирдарё туманидан Абдукадиров Эмин мусобақанинг ғолиблигини қўлга киритишди.

14-18 ёш қиз болалар ўртасида 1-ўрин Янгиер шаҳридан Салиева Сабрина, 2-ўрин Мирзаобод туманидан Файзуллаева Диёра, 3-ўрин Боёвут туманидан Рахмонова Садоқат мусобақанинг ғолиблигини қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндорлар мусоба ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2252
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1454
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1360
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1156
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1283
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1430