Бухоро шаҳар ўт ўчирувчилар спорт ўйингоҳида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Мега спорт” мусобақаларини вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари, Ёшлар иттифоқи, ДХХ Чегара қўшинлари, вилоят ҳокимлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, вилоят Фавкулотда вазиятлар бошқармаси, Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
“Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ҳарбий спорт ўйинларида ўқ отиш спорт тури бўйича муррабийлар ва ўқ отиш спорт тури бўйича спорт анжомлари билан таъминланди.
Мусобақа ғолибларини “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.