Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида фестиваль ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Биз Ватанпарварлармиз!” фестивали  ташкил этилди. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларини ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ижроси юзасидан ўтказилди. 

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси байроғи ва “Ватанпарвар” ташкилоти байроғи ўрнатилган ҳолда “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги  кобальт, ласетти, нексия русумли 30 та ўқув автомобиллари, спорт автомобиллари, мотоциклларидан иборат автокарвонининг Пахтакор кўчаси - А.Навоий шоҳ кўчаси - Беруний шоҳ кўчаси - Университет кўчалари орқали Тошкент шаҳар “Ёшлар маркази”га кириб бориши билан бошланди.

Шундан сўнг, пойтахмиз ёшлари, “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари ва ходимлари билан тўлган Ёшлар маркази ҳудудида спортнинг техник ва амалий турлари кўргазмаси билан бир қаторда, Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфида мавжуд “Ракетамодель”, “Авиамодель”, “Пневматик милтиқлар”, “Триатлон”, “Мотокросс”, “Багги”, “Картинг” каби  спортнинг техник ва амалий турлари кўргазмаси ўтказилди. Мазкур кўргазмани катта қизиқиш билан  кузатган ёшлар ва фестиваль меҳмонлари  ракетамоделининг  учирилишига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Ёшлар марказида ўтказилган тадбир билан бир вақтда Олмазор туманидаги 233-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил этилган йўл ҳаракати майдончасида “Йўл қоидаси умр фойдаси!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Олмазор туман Ўқув спорт техника клуби ходимлари Тошкент шаҳар ИИБ ЙХҲБ ходимлари билан ҳамкорликда 233-мактаб қошида ташкил этилган  ёзги болалар дам олиш оромгоҳи тарбияланувчиларига йўлларда ҳаракатланш қоидаларини ўргатдилар.

  Фестиваль доирасида тадбир мехмонларини Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик  руҳида тарбиялаш ва уларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Тошкент шаҳар ёшлар марказида ташкил этилган “Ватанпарварлик клуби” фаолияти билан ҳам таништирилганидан кейин,  ёшлар марказининг катта фаоллар залида ёшлар, Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси, Мудофаа ишлари бўлими, Тошкент шаҳар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИБ қошидаги академик лицей “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши, ташкилот спортчилари, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонлиги ва харбий техника институти, пойтахтимизда истиқомат қилаётган мустақиллигимизни ҳимоя қилиш йўлида вафот этганларнинг оила аъзолари  иштирокида Марказий Кенгаши раисининг ҳарбий ватанпарварлик ва ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича ўринбосари М.Умаровнинг “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси (назарий ва амалий асослари)” номли қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб муаллифларининг мавзу юзасидан маърузаларидан сўнг сўз навбати  Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти  спортчилари Александр Решетников, Умид Алимов, Екатирина Рязоноваларга берилди. Улар ўз сўзларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларини  ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва унинг “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари фаолиятидаги  роли тўғрисида таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилганлар спортчиларнинг эришган ютуқлари, уларга яратилган имкониятлар тўғрисидаги сўзларини ҳавас билан тингладилар. Спорчиларнинг чиқиш сўзларидан  сўнг мустақиллигимизни ҳимоя қилиш йўлида вафот этганларнинг оила аъзолари сўзга чиқдилар. Улар Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, уларнинг яқинларининг қахрамонларча ҳалок бўлгани албатта оғир йўқотиш лекин бу йўқотиш Ватан ҳимояси йўлида бўлгани жуда катта ғурур ва фахр эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир сўнгида Мустақиллигимизни ҳимоя қилиш йўлида вафот  этганларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари тақдим этиш билан бир қаторда фестивалга ташриф буюрган  мутасадди ташкилотлар вакилларига “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси (назарий ва амалий асослари)” номли қўлланма фаолиятда фойдаланиш учун  тақдим этилди. Шунингдек,  “Ватанпарвар” ташкилоти футболкалари тадбир иштирокчиларига совға  тариқасида топширилди.

Тадбир меҳмонларига кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида, мусиқий оркестр  концерт  дастури билан  якунланди.   

 

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2103
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1364
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1237
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1073
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1180
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1332