Сайт работает в тестовом режиме!

Muallifga xatolar bo`yicha xabar berish



Журналистлар ўртасида мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан жорий йил 26 июнь куни ташкилотнинг Марказий кенгаши тасарруфидаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказида спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш, ушбу спорт турлари билан яқиндан таништириш ҳамда турли даражадаги спорт тадбирлари ва мусобақаларни ёритадиган журналистларни бевосита спорт мусобақасида иштирок этишлари учун имконият яратиш шунингдек, байрам муносабати билан бир гуруҳ журналистларни тақдирлаш ҳисобланади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз”. 

Мусобақа доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазма ва байрам тадбири ташкил этилди. Кўргазмада спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи картинг, автокросс, авторалли, мотокросс, триатлон, дуатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель спорти каби спорт турлари намойиш этилди. Ушбу спорт турлари бўйича Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари бўлган спортчиларнинг иштирок этиши техник ва амалий спорт турларининг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб бериш имконини берди.

Мусобақа иштирокчилари учун мусобақадан аввал “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тасарруфидаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказида маҳорат дарслари ўтказилганлиги иштирокчиларининг маҳоратлари янада ошишига хизмат қилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўз ташкилоти тизими орқали тегишли давлат органлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида кўмаклашиш мақсадида ўз фаолиятини ташкил этган.

Ташкилотнинг энг асосий фаолиятидан бири ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этишдан иборатдир.

Бу борада “Ватанпарвар” ташкилоти давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда мамлакатимиз фуқаролари жумладан, ёшларда ватанпарварлик, Ватанга мухаббат туйғуларини, мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишдек юксак туйғуларни шакллантиришга қаратилган турли маънавий-маърифий тадбирлар, ёшлар фестиваллари ва танловлар ташкил этиб келмоқда.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш Ташкилот фаолиятининг яна бир асосий йўналишларидан бири бўлиб, фуқаролар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини ошириш ишларини ташкил этмоқда, турли даражадаги спорт мусобақаларини ўтказиш, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминламоқда.

Ҳозирги кунда Ташкилот томонидан картинг, автокросс, авторалли, автомобиль халқа пойгалари, автомобиль кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель спорти,  қисқа ва ултрақисқа телефон ҳамда телеграф орқали радиоалоқа каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва бошқа оммавий касблар турлари мутахассисларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш)  тизимини ташкил этиши ташкилотнинг яна бир фаолият йўналишдир. Бу борада биринчи навбатда асосий эътибор автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув-моддий базани мунтазам такомиллаштиришга қаратилган. Шу сабабли ҳам ташкилот моддий негизини кучайтириш, ўқув жараёнини инновацион ёндашув билан ташкил этиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда

“Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги ўқув муассаса ва ўқув спорт техника клубларида хўжалик ҳисобидан турли оммавий касб ходимларини, бунда асосан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича фаолият йўлга қўйилган. Мазкур муассасаларда йилига минглаб автортранспорт воситалари ҳайдовчилари, тракторчилар, радиотелеграфистлар каби мутахассислар тайёрланади. Тайёрланаётган мутахассисларнинг қарийб 70 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан журналистлар ўртасида ўтказилган пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақа гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил этилди. Гуруҳлар пневматик милтиқдан ўқ отиш беллашувларида қатнашиш, параллел равишда спортнинг техник ва амалий турлари техникалари намойиши кўргазмаси билан яқиндан танишиш ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тасарруфидаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказида фаолияти билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир давомида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар учун Умиджон Хабибуллаев бошчилигидаги “Умид” камер оркестри томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Мусобақа биринчи тоифадаги ҳакам Урманов Ихтиёр Юлдашович бошчилигидаги Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Ғолиблар икки гуруҳда яъни эркаклар ва аёллар ўртасида фахрли I, II ва III ўрин совриндорлари сифатида эълон қилинди. Шунингдек, иштирокчилар “Энг фаол иштирокчи” номинацияси бўйича ҳам тақдирланди. Ғолиб ва иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.

Мусобақада мамлакатимизда фаолият юритаётган 30 га яқин оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётга юз нафарга яқин матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мусобақа турли тадбирлар ва спорт мусобақаларини ёритиб келаётган журналистлар ўзларини спортчи сифатида хис қилишларига имкон берди десак муболаға бўлмайди. Эндликда ҳар йили ўтказиладиган байрам тадбирида ОАВ иштирокини сон жиҳатдан янада ошириш ҳамда бундан ҳам кўпроқ журналистларни спорт мусобақаларига жалб қилиш устувор вазифа этиб белгиланди.

 

Последние новости

  • “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги IV йиғилиши бўли...
    15.08.2019
    2252
  • Соғломлаштириш оромгоҳидаги ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди...
    14.08.2019
    1454
  • Фарғоналик мерганлар ғолиблик учун беллашди...
    13.08.2019
    1360
  • Энг сара мерганлар муносиб тақдирланди...
    12.08.2019
    1156
  • Ўқ отиш спорт тури бўйича Хоразм вилоят кубок мусобақаси ўтказилди...
    09.08.2019
    1283
  • “Ёшлар мустақил юрт таянчи”...
    09.08.2019
    1430