Кириш

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги “Юнусобод ЎСТК” УК томонидан ўтказилган “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида ўтказилган маьнавий-маьрифий тадбир

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги “Юнусобод ЎСТК” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам қилган“Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида маьнавий-маьрифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни “Ватанпарвар” ташкилоти Юнусобод ЎСТК раҳбари Б.Ашуров очиб берди ва мамлакатимиз мустақиллиги байрами билан барчани самимий табриклади.

    Тадбирни юридик фанлари доктори, профессор Б.Тошев ўз маърузаси билан давом эттирди. Улар Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Каримов Ислом Абдуғаниевич ташаббуслари ва сайи-ҳаракатлари билан мамлакатимизда мустақиллик йиллари амалга оширилган ислоҳотлар ва асрга тенг улкан эришган ютуқларимиз ҳақида “Кеча ким эдик-у, бугун ким бўлдик” мавзусидаги маърузаларини тақдим этадилар. Маъруза давомида ҳурматли юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Ўзбек модели” асосида барча соҳаларда эришилган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтилди.

    “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Юнусобод туман Кенгаши раиси Ж.Тангирқулов сўзга чиқиб қуйидагиларни таъкидлаб ўтди. Ватанимиз Ўзбекистон том маънода истеъдодли ва иқтидорли ёшлар юрти ҳисобланади. Бугунги кунда маъмлакатимиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этаётганлиги фикримизнинг исботи ҳисобланади. Ёшлар эришиб келаётган ютуқлар, ҳалқаро спорт ареналарида давлатимиз байроғининг хилпираши ва Давлат мадҳиясининг янграши барчада фахр ифтихор туйғусини уйғотиши табиий ҳол. Жумладан, 5 август куни Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида старт берилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимизнинг қўлган киритган медаллар шодаси фикримизни исботлайди. Уларнинг мамлакатимиз мустақиллигига қўшган хиссалари беқиёс.

         Тадбир сўнгида ташкилот томонидан ўтказилган турли спорт мусобақаларида фаол иштирок этган фаоллар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.