Кириш

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ўтказилган “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзуидаги давра суҳбати

    Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш учун тўғри йўлни танлаб олди, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий, ривожланган демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаши, ҳалқимиз ва келгуси авлодларимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт шароитларини яратиш, Ўзбекистонимизнинг ҳалқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш учун асрларга тенг улкан ишлар амалга оширилди.

  Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тантанаси муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларда тадбирлар ташкил этилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Гўзал ва бетакроримсан муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида давра суҳбати ана шундай тадбирлар сарасига киради.

     Тадбирда таъкидланганидек, ватанпарварлик – бу шундай, теран бир туйғуки, у оилада болаликдан шаклланадиган ва доимий равишда сайқалланиб борадиган улуғ қадрият ҳисобланади. “Ватанпарвар” ташкилоти эса келажакда мамлакатимиз равнақи, унинг тинчлиги, осойишталиги учун ҳимояга шай турган Ватан посбонларини тайёрлаб беради. Бу йўл билан мамлакатимиз ёшлари ўртасида ватанпарварлик туйғусини янада рифожлантиришга ўз хиссасини қўшади.

    Тадбирга Тошкент шаҳар Адлия Бошқармаси бўлим бошлиғи А.Бердиев, Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши матбуот хисмати масъул ходими А.Аҳмадовалар ташриф буюришди. Меҳмонларимиз мустақилликка эришганимиздан сўнг эришилган ютуқлар, ёшларга берилаётган эътибор хусусида сўзлаб беришди. Мухтарам Президентимизнинг “Она юртимиз бахту иқболи  ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий содатдир” асарида “Бизнинг энг катта бойлигимиз бу ёшларимиздир. Атрофимиздаги жуда кўп давлатларнинг болалари таълим олиш дастуридан бебехра қолмоқда, улар саводсиз улғайишмоқда. Бизни мамлакатимизда эса келажагимиз давомчилари ўзлари танлаган соҳа бўйича ўқишлари, севимли касблари, ҳунарлари билан шуғулланиш имкониятига эгадирлар. Бу дегани Мустақил Ўзбекистонимизнинг эртанги куни ишончли қўллардадир”.

    Тадбир сўнгида Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти раҳбари А.Мақсудов тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоб бердилар ва барчани яна бир бор байрам билан табриклаб ўтдилар.