Кириш

“Ёшлар мамлакат келажаги”

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мамлакатимизда техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Бунинг натижасида ташкилот тизимидаги ўқув спорт техника клублари тарбияланувчилари кўплаб халқаро ва маҳаллий спорт муносабақаларида иштирок этиб, муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Батафсил...

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги “Юнусобод ЎСТК” УК томонидан ўтказилган “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида ўтказилган маьнавий-маьрифий тадбир

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги “Юнусобод ЎСТК” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам қилган“Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида маьнавий-маьрифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни “Ватанпарвар” ташкилоти Юнусобод ЎСТК раҳбари Б.Ашуров очиб берди ва мамлакатимиз мустақиллиги байрами билан барчани самимий табриклади.

    Тадбирни юридик фанлари доктори, профессор Б.Тошев ўз маърузаси билан давом эттирди. Улар Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Каримов Ислом Абдуғаниевич ташаббуслари ва сайи-ҳаракатлари билан мамлакатимизда мустақиллик йиллари амалга оширилган ислоҳотлар ва асрга тенг улкан эришган ютуқларимиз ҳақида “Кеча ким эдик-у, бугун ким бўлдик” мавзусидаги маърузаларини тақдим этадилар. Маъруза давомида ҳурматли юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Ўзбек модели” асосида барча соҳаларда эришилган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Батафсил...

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ўтказилган “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзуидаги давра суҳбати

    Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш учун тўғри йўлни танлаб олди, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий, ривожланган демократик давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаши, ҳалқимиз ва келгуси авлодларимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт шароитларини яратиш, Ўзбекистонимизнинг ҳалқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш учун асрларга тенг улкан ишлар амалга оширилди.

  Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тантанаси муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларда тадбирлар ташкил этилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Гўзал ва бетакроримсан муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусида давра суҳбати ана шундай тадбирлар сарасига киради.

Батафсил...

“Ёзги биатлон” бўйича Наманган вилояти Биринчилиги мусобақасининг финал босқичи якуни

     Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2016 йил тақвимий режасига асосан 2016 йил 23-24 август кунлари Наманган тумани Марказий ўйингоҳида “Ёзги биатлон” бўйича Наманган вилояти Биринчилиги мусобақасининг финал босқичи юқори савияда ташкил этилди.

    “Ёзги биатлон” бўйича Наманган вилояти Биринчилиги мусобақасининг финал босқичида Наманган шаҳри ва туманлардан жами 13 жамоадан иборат 104 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар.

Батафсил...

Навоий шаҳрида ўтказилган триатлон спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон Кубоги 1-босқич натижалари

     Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўз ташкилоти тизими орқалитегишли давлат органлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотларигаёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш мақсадида сплортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда. “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 2016 йил 19-21 август кунлари Навоий шаҳрида триатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги 1-босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Батафсил...

“Тинчлик ва барқарорлик - мустақил тараққиётнинг бош омили” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати

 

      2016 йил 23 август куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон  Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгаши ҳамда ва “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Тинчлик ва барқарорлик — мустақил тараққиётнинг бош омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбирни Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров кириш сўзи билан очиб берди ва тадбир иштирокчиларини Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан табриклади. Сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Раҳмонов сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан ўзгаришлар, спорт, маданият ва санъат соҳаларида эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берди. 

Батафсил...