Кириш

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳарбий-техник мутахассисларни тайёрлаш

   Республикамиз ёшлари орасидан ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида амалга оширилади. Хозирги кунда ташкилотнинг 24 ўқув муассасаларида 13 турдаги:

1.«Ҳайдовчи-электрик»

2. «В,С» тоифадагиҳайдовчи

3. «Ёнилғи ташувчи ҳайдовчи»

4. «Дизелчи-электрик»

5. «Радиотелеграфист»

6. «Телеграфист»

7. «Радиотелефонист»

8. «Телефонист»

9. «Тармоқ кузатувчиси»

10. «Планшетист»

11. «Хизмат ити йўлбошчиси»

12. «Чавандоз»

13. «Ошпаз» бўйича ҳарбий-техник мутаҳассислар тайёрланиб келинмоқда.

Чақирилувчиларни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларига қабул қилиш 2014 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган 2014 йил 24 мартдаги 6/4-сонли Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган «Ҳарбий-техника мутахассисликлар бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига кўра амалга оширилади.

«Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларига ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ўн етти ёшга тўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ҳамда тайёргарлик тугаганидан сўнг ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган чақирилувчилар жалб этилади. Чақирилувчилар ушбу масалалар бўйича доимий яшаш жойларидаги туман мудофаа ишлари бўлимларига мурожат этадилар.

«Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларидаҳарбий-техник мутхассисликлар бўйича тайёргарликдан ўтилиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёргарликдан ўтишга жалб этилган чақирилувчиларнинг машғулотларда иштирок этиши мажбурийдир.

«Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйча тайёргарликдан ўтказилиши ҳар йили 2 та оқимда:         

1-оқим 15 мартдан 30 июлга кадар

2- оқим 2 сентябрдан 15 январгача ташкил этилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни саралаб олиш ва улар билан “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муасасаларини бутлаш учун туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг буйруғига асосан комиссия тузилади. Комиссия раиси этиб, туман мудофаа ишлари бўлимининг чақирув бўлинмаси бошлиғи, комиссия аъзолари этиб, туман мудофаа ишлар бўлимининг чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи ва «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассаса бошлиғи тайинланадилар.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислик бўйича ўқув муассасасига саралаб олиш ишлари ҳар йили 1-оқим учун январ-феврал ва 2-чи оқим учун июль-август ойларида амалга оширилади.

Саралаш комиссияси томонидан «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида тайёрлаш учун тавсия этилган чақирилувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тиббий текширувдан ўтказилади.

Тиббий текширув натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг буйруғига асосан «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассаларида ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтишлари учун тайинланадилар.

Машғулотлар бошланишидан 3 кун олдин чақирилувчилар ва уларнинг шахсий хужжатлар жилди туман мудофаа ишлари бўлимларида тузилган номма-ном рўйхатга мувофиқ «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассаларига топширилади.

Чақирилувчининг шахсий хужжатлари йиғма жилдида қуйидагилар бўлиши лозим:

1. Чақирилувчининг паспорти нусхаси

2. Чақирилувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг (аттестат, диплом) нусхаси;

3. Чақирилувчининг таржимаи ҳоли

4. чақирилувчининг яшаш жойидан «Маҳалла» фуқаролар йиғини томонидан берилган тавсифнома;

5. Тиббий комиссия хулосаси қайд этилган тиббий варақа нусхаси;

6. Олти дона 3х4 см ўлчамдаги фотосурат.