Кириш
slide1 slide2 slide3 slide4 slide5 slide6 slide7 slide8

Хайдовчилар тайёрлаш

Ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи

Қуролли кучлар учун ҳарбий-техник мутахасислар тайёрлаш

Техник ва амалий спорт турлари

Техник ва амалий спорт турлари

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мамлакатимизда техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Бунинг натижасида ташкилот тизимидаги ўқув спорт техника клублари тарбияланувчилари кўплаб халқаро ва маҳаллий спорт муносабақаларида иштирок этиб, муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Куни кеча ташкилотнинг Фарғона вилоят кенгаши томонидан ўтказилган тадбир ана шундай ёш ва иқтидорли спортчиларни тақдирлаш муносабати билан ташкил этилди. Фарғона вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида “Ўқ отиш” спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган Фарғона вилояти ва Республика терма жамоаси спортчиси Юлдашева Муслима Дилшатовнани 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида эришган ютуқларини инобатга олган ҳолда тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Фарғона вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида “Ўқ отиш” спорт тури билан шуғулланиб келаётган Юлдашева Муслима Дилшатовна, Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси. Фарғона давлат Университети қошидаги 3-сонли Академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси. “Ватанпарпар” ташкилоти Фарғона вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида “Ўқ отиш” спорт тури билан 2013 йилдан буён шуғулланиб келмоқда. Вилоят ва Республика кубоги ва чемпионати мусобоқаларида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

2015 йил давомида Республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида 4 та биринчи, 3 та иккинчи ҳамда 1 та учинчи ўринларни қўлга киритган.

2016 йил 25-31 март кунлари Қозоғистон Республикаси Олмата шаҳрида ўтказилган “Олтин мерган” ҳалқаро турнирида фахрли биринчи ўринни ҳамда жорий йилнинг 8-15 май кунлари Германиянинг Ганновер шаҳрида ўтказилган ҳалқаро турнирда фахрли иккинчи ўринларни қўлга киритган. Шунингдек, жорий йилнинг 15-22 сентябрь кунлари Азарбежан давлати Габала шаҳрида “Ўқ отиш” спорт тури бўйича ўсмирлар ўртасидаги ўтказилган Жаҳон кубоги мусобоқасида фахрли учинчи ўринни қўлга киритган.

Тадбирда Вилоят кенгаши раиси в.в.б И.Норбаев ҳамда унинг ўринбосари Ш.Абдупаттоховлар сўз чиқиб, М.Юлдашевани спортда эришган ютуқлари бўйича тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, келгусидаги ишларига омадлар тилаб ўтдилар ҳамда Вилоят кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбахо совғасини топширдилар.

Тадбир якунида Муслима Юлдашева сўз олиб, бундан буён ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга, Жаҳон ареналарида Ватанимиз байроғини юқори кўратишга ўзининг барча имкониятларини ишга солишга, бутун вужуди билан ҳаракат қилишга ваъда берди. Тадбирда иштирок этган тенгдошларини спорт билан домий шуғулланишга ва спорт билан ошно бўлишга чорлади.

 

 

 

Медиатека

Gov.uz хабарлари

Интерактив хизматлари