Кириш

Бошланғич ташкилотлар

Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Уставини тан олувчи, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етган ва аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб турувчи фуқаролари ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўлишлари мумкин.

Ташкилот аъзолигига қабул қилиш номзоднинг ёзма аризасига биноан амалга оширилади.

Тизимдаги ташкилотларда 5 нафардан ортиқ бўлган ташкилот аъзоларидан иборат бошланғич ташкилотлари тузилади. Камида беш нафар фуқаронинг ташаббусига кўра  фуқароларнинг иш жойларида, ўқиш ёки яшаш жойларида ташкилотнинг бошланғич ташкилотлари тузилиши мумкин.

“Ватанпарвар” ташкилоти Бошланғич ташкилотининг асосий фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳокимликлар, давлат, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда иштирок этиш, турли ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи тадбирларини ташкил этиш;
  • ташкилот аъзоларини, ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни йўлга қўйиш, улар ўртасида оммавий-ташкилий, спортнинг техник ва амалий турларини оммавийлаштириш, тарғибот-ташвиқот  ишларини олиб борилишини назорат этиш;
  • оммавий ахборот воситалари, кўргазмали чиқишлар, хайрия тадбирлари орқали ташкилотнинг Ўзбекистон равнақига қўшаётган ҳиссасини оммалаштириш.