Кириш
slide1 slide2 slide3 slide4 slide5 slide6 slide7 slide8

Хайдовчилар тайёрлаш

Ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи

Қуролли кучлар учун ҳарбий-техник мутахасислар тайёрлаш

Техник ва амалий спорт турлари

Техник ва амалий спорт турлари

   Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг тарихи XX асрнинг 20-йилларидан бошланади. Мудофаага кўмаклашувчи ташкилот 1927 йилда АВИАХИМ бирлашмасининг негизида ташкил этилиб, Ўзбекистон ОСОАВИАХИМи (мудофаага, авиасозлик ва кимёсозлик қурилишига кўмаклашувчи жамият) деб атала бошланди.

1948 йилда Ўзбекистон ОСОАВИАХИМи таркибидан 3 та мустақил жамият ажралиб чиқди.

Булар:

  • Қуролли Кучларга кўмаклашувчи кўнгилли жамият-Ўзбекистон ДОСАРМи;
  • Авиацияга кўмаклашувчи кўнгилли жамият-Ўзбекистон ДОСАВи;
  • Флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият-Ўзбекистон ДОСФлотидир.

1951 йилда мазкур ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳарбий оммавий ишни такомиллаштириш мақсадида армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият - Ўзбекистон ДОСААФи тузилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ташаббуси билан 1991 йил 23 ноябрда Армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият ДОСААФнинг VIII Қурултойи ўтказилди. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси ДОСААФи негизида мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотини ташкил этиш тўғрисида қарор қилинди ва ташкилотнинг Низоми тасдиқланди. Шундан сўнг ташкилот Низоми Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида” ги Қонунига асосан Адлия вазирлигида рўйхатга олинди. Ушбу Қурултойнинг ўтказилиши республикамизда собиқ ДОСААФ тизимини тугатиб, мустақил Ўзбекистоннинг мудофаага кўмаклашувчи ташкилотига асос солди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Низомига 1996 йил 20 декабрда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.
2001 йил 23 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг навбатдаги Қурултойида ташкилотнинг янги таҳрирдаги Низоми қабул қилинган.

   Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг 2012 йил 23 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари Қурултойида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Устави қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 21 майда қайта рўйхатга олинган.

   Ташкилот Уставига асосан, 2013 йил 12 июлда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Конференцияси ўтказилди. Мазкур Конференцияда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раҳбарияти ва аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Медиатека

Gov.uz хабарлари

Интерактив хизматлари