Аввалги сайт     

Янгиликлар (456)

“Китоб – маънавият ўчоғи”

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Cамарқанд шаҳридаги 10-сонли меҳрибонлик уйида “Китоб – маънавият ўчоғи” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази “Ёшлар қаноти” етакчиси, Термиз автомобиль мактаби томонидан 30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Термиз автомобиль мактаби чақирилувчилари ўртасида спортнинг “Футбол”, “Волейбол”, “Стол тенниси”, “Шахмат” ва “Шашка” турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мамлакатимизда бу йил биринчи марта нишонланаётган  30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун етук харбий-техник мутахассислар тайерлаш, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшларнинг шахсий тайёргарликлари, уларнинг юксак касб тайёргарликлари ҳамда ҳарбий аҳамиятга эга бўлган техник ва амалий спорт турлари  буйича жисмоний тайёргарликларини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом, жисмонан бақувват, маънан баркамол инсон этиб тайёрлаш мақсадида Андижонда ҳарбий-амалий  кўпкураш буйича  ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон биринчилиги спорт мусобақаси  старт олди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши тизимида 2018 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Узун туман Ўқув спорт техника клубида “Ёшларнинг маънавий қиёфаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Наманган вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Маданият бошқармаси, Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси, Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида “Гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари билан бир қаторда “Марафон” югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2018 йил календарь режасига асосан “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизидаги кордодромида “Корд авиамодели” бўйича  Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаси ташкил қилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Ватанпарвар” ташкилотининг Қуролли Кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрловчи Нукус автомобиль мактаби ўқувчи-курсантлари ўртасида “Терроризм ва диний экстремизм давр муаммоси” мавзусида диний-марифий учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан жорий йил 22 июнь куни ташкилотнинг Марказий кенгаши биносида спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Page 8 of 33
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree