Аввалги сайт     

Янгиликлар (541)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 27 йиллиги  муносабати билан Яккасарой тумани Ўқув спорт техника клуби томонидан Республика эстрада-цирк коллежи билан ҳамкорликда “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Ватан сарҳадлари муқаддас”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанапарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Зарафшон шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматга чақирилувчилари ҳамда уммумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари иштирокида ҳарбий қисм муассасасида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан “Ватан сарҳадлари муқаддас” шиори остида тадбир ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Қўнғирот туман Ўқув спорт техника клуби томонидан Қўнғирот туман Ёшлар иттифоқи кенгаши билан ҳамкорликда туман ёшлари иштирокида “UNION CUP-2018” мини футбол спорт тури бўйича мусобоқанинг туман босқичи ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Учтепа туман Ўқув спорт техника клуби томонидан ташкилотининг 2018 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш  мақсадида Учтепа туманидаги ёшлар иштирокида “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳар Ўқув спорт техника клубининг ўқ отиш тирида 2001 йил ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Хоразм вилояти биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Сурхондарё вилояти ва Термиз шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият, Халқ таълими, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, Мудофаа ишлари, Ички ишлар бошқармалари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисми, Жанубий оператив йўналиши бошқаруви гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбирлари ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши Ҳайъатининг 2017 йил 29 декабрдаги 30.б.1-сонли қарори билан тасдиқланган “Спортнинг техник ва амалий спорт турлари бўйича 2018 йилга мўлжалланган календарь режаси”га асосан тизимдаги Ўқув спорт техника клубларининг спортчи жамоалари ўртасида Қизилтепа туман Ўқув спорт техника клуби ўқ отиш мажмсуасида ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкилоти тизимида таълим бериш сифатини такомиллаштириш ва ўқувчиларга замонавий, фойдаланишга қулай, ихчам ва ишончли бўлган транспорт воситаларидан фойдаланишга қулай шарт-шароит яратиб бериш шунингдек, марказ ўқув автомобиллар паркини янгилаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Lasetti Gentra русумидаги транспорт воситаси ўқувчилар учун амалиёт жараёнида фойдаланишга топширилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Боёвут туман Ўқув спорт техника клуб томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий қисмда “Армия ва ёшлар” тадбири ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой туман кенгаши томонидан туман ёшларининг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилаш ва уларнинг спортга бўлган қизиқишларни янада ривожлантириш мақсадида мактаб, коллеж ва уюшмаган ёшлар орасида ноябрь ойи давомида спорт мусобақалари ойлиги ўтказилмоқда.

Page 5 of 39
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree