Аввалги сайт     

Янгиликлар (584)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши, Тошкент ҳарбий Округи фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда Чирчиқ Олий танк қўмондонлик мухандислик билим юртида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкиллаштирилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгашининг фаоллари Урганч шаҳридаги чегара қўшинларининг ҳарбий қисмида бўлиб аскарларнинг ҳаёти ва турмуши билан яқиндан танишдилар.

“Ватанпарвар” ташкилотии Асака туман Ўқув спорт техника клубида парашют спорти тўгараги ташкил этилиб, аҳоли ва ёшлар учун тантанали равишда фойдаланишга топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Мирзо Улуғбек туман Ўқув спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида  “Ибратли умр!” мавзусида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Энг сара мерганлар тақдирланди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Амударё туман Ўқув спорт техника клуби томонидан спортнинг ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан вилоятининг чегарадош Ургут туманида жойлашган Давлат чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда “Ватан сарҳадлари муқаддас” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан мусобақа ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабининг чақирилувчилари иштирокида “Тарихий хотирасиз – келажак йўқ” шиори остида Термиз шаҳридаги Археология музейи ва Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят Ахборот-ресурс марказларига саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида олий ҳарбий билим юртлари ўртасида “Заковат”  интеллектуал  танловини ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Элликқалъа туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг йигирма етти йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туман Мудофаа ишлар бўлимида “Мардлик ва жасорат”  дарси ўтказилди.

Page 4 of 42
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree