Аввалги сайт     

Янгиликлар (478)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 83-бандида белгиланган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш каби вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 28-30 сентябрь кунлари спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларнинг Республика финал босқичи ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашида кенгаш тизимидаги қуйи ташкилотлар бошлиқларининг Маънавият, ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосарлари ва иш юрутувчилари учун уларни мамлакатимиз ва ташкилот тизимида амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотлар, тизимга киритилаётган ўзгаришлар билан таништириш мақсадида, малака ошириш ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши, Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ички ишлар органларида ҳисобга олинган вояга етмаган ўғил ва қизлар ўртасида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида спорт фестивалини ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Юнусобод туман кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар”  мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Юнусобод тумани Ёшлар иттифоқи ташкилотидан туман Ёшлар иттифоқи раис ўринбосари У.Маннопов ва ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари И.Аманкулов, Юнусобод Ўқув спорт техника клуби ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги Чирчиқ автомобиль мактабида 2017–2018 ўқув йилида икки босқичдан иборат Ўзбекистон Мудофаасига “ВС” тоифадаги ҳарбий техник мутахассислар тайёрлаш гуруҳлари иккинчи босқич ҳарбий хизматга чақирилувчилари ўқув мавсумининг очилиши бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкилоти тизимида маънавият, ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий-оммавий ишлар бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ходимларнинг ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш ишларини тизимли равишда давом эттириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Энг сара мерганлар аниқланди

“Ватанпарвар” ташкилоти Бешариқ туман ўқув спорт техника клуби негизида тизимдаги ўқув спорт техника клубларида мавжуд спорт тўгаракларида “Ҳаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган ёш спортчилар ўртасида Фарғона вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди.

Вилоят кубогида жами 20 та жамоадан 40 нафар спортчилар иштирок этиб, булардан 20 нафари қизлар ҳамда 20 нафари ўғил болларни ташкил этади.

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 79-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар-тур” анъанавий ёшлар веломарафонининг Наманган вилоят босқичи Наманган вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ва бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда “ЁШЛАР-ТУР” анъанавий ёшлар веломарафонининг вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро ва Ғиждувон автомобиль мактабларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш бўйича 2017-2018 ўқув йили иккинчи босқичининг бошланиши бўйича тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирларда маҳаллий ҳокимликлар, “Нуроний”, жамғармаси,  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди,  “Ёшлар Иттифоқи”, вилоят Мудофаа ишлари бўлими вакиллари ҳамда курсантларнинг ота-оналари қатнашдилар.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз автомобиль мактабида 2017-2018 ўқув йилининг иккинчи оқими бошланиши муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватаннни” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши раҳбар-ходимлари, Термиз автомобиль мактабининг ишчи-ходимлари, 100 нафар чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши, Давлат муассасалари Касаба уюшма кўмитаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Термиз шаҳар бўлими, Термиз ҳарбий гарнизони ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree