Аввалги сайт     

Янгиликлар (536)

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганига 26 йил тўлиши ҳамда “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Республика маънавият ва маърифат марказининг ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанапарвар” ташкилоти томонидан “Ватан ҳимоячилари” куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлининг 26-йиллиги байрами муносабати билан турли байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Жорий йил 12 январь куни Темурбеклар мактаби – Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейида ҳарбий академик лицейлар ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида ўтказилган тадбир шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги Тошкент бирлашган техника мактабида 2018 йил 9 январь куни “Ватан ҳимоячилари” куни ва  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26-йиллиги байрамига бағишлаб, “Миллий армиямиз -  ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби” шиори остида тантанали маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари” куни байрами муносабати Фарғона шаҳри бўйлаб Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спорт тўгарак аъзоларининг спорт велосипедларида тарғибот тадбири ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда, 14-январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан, “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Термиз шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округ ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан бутун вилоят бўйлаб ўтказилаётган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳрида “Армия ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

Хоразм вилоят вилоят хокимлиги, Мудофаа бошқармаси, харбий округ Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ва бошқа хамкор ташкилотлар билан “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ватанпарварлик аксияси ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан 2018 йил 5 январь куни ташкилот тизимида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун “Ислом Каримов” номидаги Фарғона вилоят театр ва концерт саройида Янги йил байрам тадбирини ташкил этилди. To acquire more information kindly please click this particular weblink cvv hackers forum accomplish it all exact and from now on.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан ёшлар ўртасида Ватанга садоқат, фидойилик каби фазилатларни камол топтириш, Ватанпарварлик ғояларини ёшларимиз онгига сингдириш мақсадида 2018 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг яратилиш тарихи мавзусида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида югуриш марафони ташкил этилди. Марафонда “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган Триатлон спорт секцияси аъзолари фаол иштирок этишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree