Аввалги сайт     

Янгиликлар (456)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан 2000 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ёшлар ўртасида  пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Хоразм вилоят биринчилиги ўтказилди. Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби базасида ташкил этилган мазкур мусобақада воҳанинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 15 та жамоанинг 60 нафардан зиёд спортчиси мерганлик борасида маҳоратини намойиш этди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилганига 26 йил тўлиши муносабати билан ташкилот тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган, ўз меҳнати билан ташкилот нуфузини кўтаришга ҳисса қўшган, ўз иш фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ташкилот ходимларига, шунингдек, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришда юқори натижаларга эришган мураббийларга ва спортчиларга фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш учун вилоят кенгаши ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Жўраевич Маткаримов кириш сўзи билан очиб берди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Шайхонтоҳур Ўқув спорт техника клуби ташаббуси билан “Баркамол авлод” Республика болалар техник ижодиёт марказида авиамодель спорт тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда туман Халқ таълими бўлими маъсул ходими, ҳудуддаги маҳаллаларнинг фаоллари, вояга етмаган болаларнинг ота-оналари, Шайхонтоҳур ЎСТК спорт секцияларида, техник ижодиёт маркази ва ҳудуддаги умумтаълим мактабининг бир гуруҳ вояга етмаган ёшлари иштирок этди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши томонидан “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан  “Ҳарбий амалий кўпкураш” бўйича Наманган хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада  90 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишиб, спортнинг Ёзги олимпида дастурига киритилган Пневматик милтиқдан ўқ отиш, Турникда тортилиш, Граната улоқтириш, 100 м масофага югуриш шартлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 23 ноябрь – “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилган кун муносабати билан Самарқанд вилояти бўйлаб байрам тадбирлари кенг нишонланди. Жумладан, шундай тадбирлардан бири Самарқанд бирлашган техника мактабида ташкилотнинг вилоят кенгаши, Самарқанд марказий ҳарбий округ горнизони ва Самарқанд олий ҳарбий автомобиль муҳандислик қўмондонлик билим юрти ҳамкорлигида “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Ватаним тақдири – менинг тақдирим” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Янгиер шаҳар шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши, Янгиер шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар 6-сонли умумтаълим мактабида “Болаларнинг техник ижодкорлик” фестивали ўтказилди. Тадбирда Янгиер шаҳрида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва Сирдарё вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ўқувчилари иштирок этишди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч бирлашган техника мактабининг чақирилувчилари иштирокида “Тарихни билмаган халқнинг келажаги йўқ” мавзусида давра суҳбати ташикл этилди. Давра суҳбати давомида “Олтин мерос” музей раҳбари Н.Комилжон тадбир иштирокчиларига ўзбек давлатчилиги тарихи ва музей фаолияти ҳақида маълумот берди.

 “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Олмазор туман Ўқув спорт техника клуби томонидан Олмазор туман “Баркамол авлод” болалар марказида вояга етмаган ёшлар ўртасида “Болаларнинг техник ижодкорлиги” фестиваль танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда 13 нафар спортчилар спортнинг техник ва амалий турлари ҳисобланган авиамодель, ракетамодель, кемасозлик техник ижодкорлик йўналишлари ҳамда  10 нафар иштирокчилар робототехника электрон ўйинчоқлар, радиотехника ва алоқа техник ижодкорлик йўналишлари бўйича ўзларининг қўл меҳнатлари билан ясалган кўргазмали макетлари билан жами 100 га яқин иштирокчилар қатнашдилар.

Ўзбекистон мудофаасиига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан тинчлиги ва унинг равнақига дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида Фарғона шаҳридаги “Тўқимачилар” стадионида Фарғона вилоят ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ, Мудофаа ишлар, Фавқулотда вазиятлар, Ички ишлар ва Маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгашининг техник ва амалий спорт мусобақаларининг 2017 йилги тақвимий режасига асосан, тасарруфдаги ўқув спорт техника клублари, Сирдарё вилоят, Фарғона вилоят ҳамда Тошкент вилояти “Ватанпарвар” ташкилотининг спортчилари ўртасида “Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилиги ва чемпионатининг иккинчи босқичи мусобақаси ўтказилди. Қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлган ушбу мусобақа Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Рохат” картодромида ташкил этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree