Аввалги сайт     

Янгиликлар (399)

“Ватанпарвар” ташкилоти  Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан Бекобод шаҳар “Бекободцемент” АЖга қарашли “Цементчи” ёзги болалар оромгоҳида дам олаётган ёшлар ўртасида “Мен ҳарбий бўламан” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Андижон вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган “Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ - чин инсон бахти!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу кун Андижон вилоятининг Марҳамат тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг марказий ўйингоҳи ҳар қачонгидан гавжум бўлди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг 2018 йилда ўтказиладиган спорт тадбирлари тақвимий режа жадвалига асосан, Шўрчи туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг “Хона авиамодель” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Янгийўл автомобиль мактабида “Радиотелефонист” мутахассислиги бўйича таълим олган чақирилувчи ёшларга тантанали равишда гувоҳномаларни топшириш маросими ўтказилди.

“Ёз ўтмоқда соз”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тўрткўл туман Ўқув спорт техника клуби томонидан Тўрткўл туманидаги  “Лочин” болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури буйича мусобақа ташкил этилди.

Наманган вилояти Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси ва “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Наманган хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшлар бизнинг келажагимиз” шиори остида коллеж ўқувчилари ва ҳудуддаги уюшмаган ёшларнинг ёзги таътилини мазмунли ва самарали ўтказиш бўйича ҳафталик тўгараклар юзасидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ва ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши томонидан “Соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида югуриш марафони ўтказилди. Спорт мусобақасида  “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши тасарруфидаги Ўқув спорт техника клуби спортчилари, Бухоро автомобиль мактаби курсантлари ва ёшлар фаол қатнашдилар.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган Спорт тадбирларининг 2018 йил календарь режасига мувофиқ “Ватанпарвар” ташкилоти  Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли картадромда “Картинг пойгаси” бўйича Ўзбекистон Кубоги I босқич мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳрида “Биз ёшлар зарарли иллатларга қаршимиз” шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи валоят кенгаши ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда веломарафон ташкил қилинди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Шахрихон автомобиль мактаби томонидан мактабнинг спорт залида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мактаб Биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Page 3 of 29
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree