Аввалги сайт     

Янгиликлар (456)

“Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари” куни байрами муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши ҳамда “Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда 18-30 ёшгача бўлган маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича саралаш мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган саралаш мусобақаларида умумий ҳисобда 2052 нафар спортчилар иштирок этдилар.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан Жиззах гарнизони қўмандонлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилоятидаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти кенгаши тизимидаги Самарқанд бирлашган техника мактабида курсантлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги мактаб ўқувчилари иштирокида “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида байрам тадбири ташкил этилди.

Навоий шаҳар “Ёшлик” спорт ўйингоҳида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида 14 январь - “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан “Миллий армиям – менинг ғурурим” шиори остида  ҳарбий фестиваль бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганига 26 йил тўлиши ҳамда “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Республика маънавият ва маърифат марказининг ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанапарвар” ташкилоти томонидан “Ватан ҳимоячилари” куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлининг 26-йиллиги байрами муносабати билан турли байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Жорий йил 12 январь куни Темурбеклар мактаби – Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейида ҳарбий академик лицейлар ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида ўтказилган тадбир шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги Тошкент бирлашган техника мактабида 2018 йил 9 январь куни “Ватан ҳимоячилари” куни ва  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26-йиллиги байрамига бағишлаб, “Миллий армиямиз -  ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби” шиори остида тантанали маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари” куни байрами муносабати Фарғона шаҳри бўйлаб Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спорт тўгарак аъзоларининг спорт велосипедларида тарғибот тадбири ташкил этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда, 14-январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан, “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Термиз шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округ ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан бутун вилоят бўйлаб ўтказилаётган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳрида “Армия ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree